Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Ханс Флик «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг эҳтимолий трансфери хусусида фикр билдирди.
«Ҳаётда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бироқ барчаси бизга боғлиқ омиллар эмас, ҳали Ҳоланд ҳақида гапиришга эрта. Унинг жамоаси билан узоқ муддатли шартномаси бор», - дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд жорий мавсум «асаларилар» сафида 28 та баҳсда майдонга тушиб 29 гол ва 8 ассист муаллифига айланди. Унинг клуби билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.