Сўнгги пайтларда "Ливерпуль" клуби муваффақиятсиз ўйинлар сериясини бошдан кечираётган бўлса-да, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ўз лавозимида қолади.
"The Times" ва "The Telegraph" нашрлари тарқатган хабарга кўра, германиялик мутахассисни жамоа раҳбарияти тўла қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирги омадсизликлар вақтинчалик эканини улар тушуниб туришибди. Бунга муҳим футболчиларнинг жароҳат гирдобига тушиб қолгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Боз устига, пандемия туфайли мерсисайдликлар мавсумга етарлича тайёргарлик кўра олишмади.
Клопп "Ливерпуль"ни ушбу вазиятдан олиб чиқиб кета олишига раҳбарият тўла ишонмоқда. Шу боис, жамоа уни истеъфога чиқармайди.