Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Бокс. «Ҳумо арена» Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган йил жангига тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик мухлислар интиқиб кутаётган жанг яқинланиб келмоқда. 3 апрель куни пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз япониялик Рёсуке Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Шунингдек, мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади. Бу ўзбек спортида чинакам тарихий воқеликдир. Зеро, илк бор ҳамюртимизнинг чемпионлик камарини ҳимоя қилувчи жанги Тошкентда, минглаб мухлислар кўз ўнгида ўтиши кутилмоқда. Шубҳасиз, ушбу жангга тайёргарлик шунга яраша юқори савияда бўлмоғи даркор.

Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Қўмита мутасаддилари “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, бўлажак бокс кечасига тайёргарлик бўйича дастлабки музокараларни олиб боришди. Учрашувда “Ҳумо арена” директори Рустам Мардиев, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, чипталар билан шуғулланувчи и-тискет компанияси мутасаддилари, тадбирлар ташкил қилиш бўйича ПР компаниялар менежерлари ҳам иштирок этишди.

Рустам Шоабдураҳмонов бўлажак жанг ташкилий ишларида ҳамкорлик қиладиган ушбу мутасаддилар билан суҳбатлашар экан, унга ҳар томонлама пухта тайёрланиш зарурлигини таъкидлади.

“Муҳтарам Президентимиз юртимизда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт тарғиботига жуда катта аҳамият қаратмоқдалар. Бунинг учун аввало, мамлакатимизда катта спорт тадбирларини ташкил қилишимиз лозим. Бу борада куни кеча ниҳоясига етган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири мисол бўла олади. Ана энди бор эътиборимизни ушбу бокс кечасига қаратишимиз ва уни ҳам юқори савияда ташкил қилишимиз керак”, – деди МОҚ раиси.

Суҳбат давомида бокс оқшомига ташриф буюрадиган мухлислар учун чинакам спорт ҳавосини тақдим қилиш, ҳар қадамда бокс ва спорт атмосферасини бериб турадиган турли безаклар, баннерлар, кўргазмалар, ўзбек боксининг бой тарихини намойиш қиладиган экспонатлар ташкил қилиш, барча боксчиларимиз, жумладан, асосий жангда қатнашувчи Муроджон Аҳмадалиевнинг номини ёшларимиз учун чинакам қаҳрамон сифатида гавдалантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида кўрсатмалар берилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:05, 09.03.2021.
Ўқилди: 8071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.