Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Про-лига. «Нефтчи» - «Олимпик» ўйинига мухлислар киритиладими?

Баҳо:
+ | -

Про лига илк турида «Нефтчи» ўз майдонида «Олимпик»ни қабул қилиши аниқ бўлди. Кечадан буён юзлаб фарғоналиклар учрашувга мухлислар киритилишига рухсат беришимизни сўрашяпти.

Ўтган йилнинг 7 декабрь куни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Нефтчи» — Турон учрашуви бўйича йиғилган ҳамда ўз қарорини чиқарган. Унга кўра, «Нефтчи» клуби кетма-кет уч уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши белгилаб қўйилган.

Ўша йиғилишда ЎзПФЛ вакиллари ҳам иштирок этган бўлиб, биз қўмитадан «Нефтчи» футбол клубининг уй учрашувларини ўтказиш бўйича тақиқ қўймасликни, клуб Андижонга қарши плей-офф ўйинини Истиқлол стадионида ўтказиши бўйича илтимоснома киритганмиз. Қўмита буни қаноатлантирган, шундан келиб чиқиб Андижонга қарши беллашув Истиқлолда ўтган.

Бироқ қўмита қароридан келиб чиқиб, «Нефтчи» — Олимпик ва «Нефтчи» — Истиқлол ўйинлари томошабинларсиз ўтиши керак. Ушбу қарор ЎзПФЛ ёки ЎФА томонидан бекор қилинмайди. Қўмита қарори ҳар икки ташкилот томонидан бажарилиши шарт. Шундан келиб чиқиб, мавзу юзасидан бизга чиқилиши тўғри бўлмайди.

Биз «Нефтчи» футбол клубига янги мавсумда омад тилаймиз. Футбол мухлисларидан эса учрашувларда ўзларини тўғри тута билишларини сўраймиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:28, 13.03.2021.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик