Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Бахтиёр Ашурматов: «Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 2-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

"Гапнинг очиғи, ўйиндан олдин шогирдларимга айтган эдим. “Қизилқум” бу йил олдинги йиллларга нисбатан анча кучли таркибни шакллантира олган. Яхши жамоа тузилган. Рақибимиз сафида Нестеров, Тўхтахўжаев, Бойдуллаев каби кўплаб тажрибали ўйинчилар бор.  Дастлабки 10 дақиқада яхши ўйнадик. Кейин хатоларимиз кўп бўлди. Бироқ йигитларга ўйин учун эътироз билдиролмайман, улар ўйин охиригача ғалаба учун борларини бериб майдонда ҳаракат қилишди. Ўйин сўнггида яна хужумчи туширдик. Ўйиннинг охирги қисмларида кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ улардан фойдалан олмадик. Натижада дуранг қайд этилди.

Бугун ҳимояда бироз хатоликлар бўлди, лекин иккинчи бўлимга келиб бу хатоларни тўғриладик.

Биз ёш мураббий Ислом Исмоиловни тўғри тушунишимиз керак. “Турон” кеча аламли мағлубиятга учради. Жамоа дуранг ўйнаши мумкин эди. Ёш мураббий эҳтиросга берилиб фикрлар айтгандир. Лекин унинг гапларида жон бор. Жамоа бирон натижага эришиши учун 60-70 нафар инсон ва яна қанча мухлислар ҳаракат қилишди. Битта иккита инсон шунча меҳнатни зое қивориши аламли. Ҳакам қандай қилиб бунақа қўпол хатога йўл қўйиши мумкин билмадим. Исмоилов 1-турдаги ўйинни ҳам қўшиб кетгани мен учун тушунарсиз бўлди. Биз билан бўлган ўйинда голлар ҳаммаси чиройли бўлди. Ўйин борасида устунлик қилдик. Балким мураббий эмоцияда ўша ўйинни ҳам қўшиб юборгандир. Чунки Яйпандаги ўйиндан кейин жамоа раҳбарияти, мураббийлар билан бир-биримизга омад тилаб яхши хайрлашган эдик. Нима бўлган тақдирда ҳам биз мураббийлар Исмоиловни қўллаб-қувватлашимиз керак. Агар Исломбек ўз фикрларини эмоция берилмасдан билдирганда янада яхши бўларди деб ўйлайман. Чунки унинг гапларини ёши катта инсонлар, аёллар ҳам эшитиши мумкин.

Юртимизда ҳалол ўйинлар борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мана VAR тизими кам сонли ўйинларда бўлса ҳам ишлай бошлади. Келажакда VAR ҳам кўпайиб, янада хатолар камаяди деб умид қиламан.

Асад Собиржонов анча иқтидорли футболчи. Биз унга озгина имкон берсак, ўйиндан–ўйинга Собиржоновнинг ўйини кучайиб боради. Келажакда Асадбек мухлисларимизнинг энг севимли футболчиларидан бўлади деб ишонаман. Андрей Сидоровда эса ўзини кўрсатиш учун вақт етишмади.

Шу ўринда бугунги учрашувда стадионга келиб бизни қўллаб турган мухлисларимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Худо хохласа "Қўқон-1912" жамоасини мухлислар истагандек жамоага айлантирмагунча бу ердан кетмайман", — деди Ашурматов.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:16, 15.03.2021.
Ўқилди: 1938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик