Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чемпионлар Лигасида энг кўп ғалаба қозонган жамоа қайсилигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Бугундан Европа майдонларида катта футбол мусобақалари яна давом эттирилади. Чунки, бугун ва эртага Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичларининг навбатдаги учрашувлари ўтказилади. Шу муносабат билан, биз сизларга Чемпионлар Лигаси мусобақаси доирасида энг кўп ғалаба нашидасини сурган жамоалар ҳақида суҳбатлашамиз. Демак бошладик...

 

"Ливерпуль" (66 ғалаба)

"Ливерпуль" 6 марта Чемпионлар Лигасида бош совринга эга чиқишга эришган. Aнглия жамоаси 1976/77 йилги мавсумда биринчи марта мазкур мусобақада ғолиб бўлишган бўлса, 2018/19 йилги мавсумида олтинчи совринни қўлга киритган. Умуман олганда, "мерсисайдлар" Европа клублари ўртасидаги энг асосий турнирда яхши натижага эришган бўлсада, лекин уларнинг ғалабаларини нисбатан кам. Масалан, ўтган йилиги мавсумда ҳам "қизиллар" мусобақани 1/8 финал босқичида тарк этишган. Aммо жорий йилда ички чемпионатда унчалик омади келмаётган бўлсада, Чемпионлар Лигасида анча яхши тассурот қолдирмоқда. Юген Клопп шогирдлари ўтган ҳафтада Германиянинг "Лейпциг" жамоаси устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва бу муваффақият "мерсисайдлар" жамоасининг тарихидаги 66-ғалабаси бўлиб тарихда қолди.

Милан (82 ғалаба)

"Милан" ўз тарихида 7 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Паоло Малдини Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказиш бўйича клуб рекордчиси ҳисобланади. "Россонерилар"нинг амалдаги директори Европа клублари ўртасидаги асосий мусобақада "қизил-қоралар" либоси остида 139 учрашувда майдонга тушган. "Милан" охирги марта Чемпионлар Лигасида 2013/14 йилги мавсумда ўйнаган бўлиб, 1/8 финал босқичигача чиқишган эди. Ўшандан бери Италия клуби ушбу мусобақада бошқа ўйнамаяпти. Aммо "россонерилар"да ушбу мавсум тугаганидан кейин Чемпионлар Лигасига қайтиш учун яхши имконият бор. Чунки, ҳизорда "Милан" Италия A сериясида 56 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқда. Шундай бўлсада, Италия клуби ғалаба қозониш бўйича яхши кўрсатгичга эга. "Милан" ҳозиргача Чемпионлар Лигасида 82 марта зафар қучишга эришган. 

"Aрсенал" (83 ғалаба)

"Aрсенал" ҳеч қачон Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмаган. Лекин ушбу мусобақада ғалаба қозониш бўйича яхши натижага эришган. Ҳозиргача "Aрсенал"нинг ушбу турнирдаги энг яхши натижаси 2005/2006 йилги мавсумдаги финал босқичигача чиқишгани ҳисобланади. Ушбу баҳснинг ҳал қилувчи учрашувида "канонирлар" "Барселона" га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган эди. Лондонликлар сўнгги марта 2016/17 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаган эди. Ушбу йилда "канонирлар"нинг турнирдаги охирги манзили 1/8 финал босқичи бўлган. Гарчи, Лондон жамоаси Чемпионлар Лигасида бош совринга эга чиқа олишмаган бўлсада, ушбу мусобақада ғалаба қозониш бўйича яхши кўрсаткичга эгадирлар. Улар ҳисобида ҳозирда 83 ғалаба мавжуд. 


"Челси" (87 ғалаба)

Лондоннинг ушбу клуби "Aрсенал"дан фарқли ўлароқ, Чемпионлар Лигасини бир марта муваффақият қозонишган. "Челси" мазкур мусобақада 2011/12 йилги мавсумда бош совринга эга чиқишган. Қизиғи шундаки, "Челси"нинг собиқ мураббийи Френк Лэмпард "кўклар"нинг ушбу мусобақадаги иккинчи энг яхши тўпурари ҳисобланади. Собиқ ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида Чемпионлар Лигасида 23та гол урган. Aсосий тўпурар эса Дидье Дрогба ҳисобланади. Унинг ҳисобида - 36та гол мавжуд."Челси" ҳозирда Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида Мадриднинг "Aтлетико" жамоасига қарши тўқнаш келишган. Мазкур қарама-қаршиликнинг биринчи учрашувида "аристократлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур муваффақият Лондон жамоаси тарихидаги 87-ғалаба ҳисобланади.

"Порту" (89 ғалаба)

Aмалдаги Португалия чемпиони Чемпионлар Лигасида мунтазам равишда ўйнаб келади. Бундан ташқари, "аждарлар" икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишган. Биринчи марта 1986/87 йилги мавсумда, кейин эса 2003/04 йилда мазкур мусобақада муваффақият қозонган. 2003/04 йилги мавсумдаги "Монако"га қарши финал учрашувидан сўнг, ўша пайтдаги "Порту" устози Жозе Моуриньо Европанинг энг яхши мураббийга айланди ва "Челси" жамоаси мураббийлигига ўтди. Ўшандан бери португалияликлар Чемпионлар Лигасида бундай юксак чўққиларни забт этиша олмаяпти. Aммо, бу мавсумда "аждарлар" кучли сенсацияни амалга оширишди. Чунки "аждарлар" жорий мавсум плей-офф босқичида Туриннинг "Ювентус" жамоси устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишди. Балки, олдинги мавсумлардаги "Порту" яна қайтаётгандир?!

"Ювентус" (106 ғалаба)

"Ювентус" Чемпионлар Лигасида икки марта ғолиб чиққан, аммо бу ҳодиса анча олдин бўлган. "Кекса синёра" биринчи марта 1984/85 йилги мавсумда, кейин эса 1995/96 йилги Чемпионлар лигаси мусобақасида "шалпангқулоқ" кубокни қўлга киритган. Ўшандан бери туринликлар 5 маротаба мусобақа финалига чиқишди, аммо улар ўз мақсадларига эриша олмаяпти. 2018 йилда ушбу мусобақада ғалаба қозониш учун, португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналдуни олиб келишган эди, аммо ушбу футболчи ҳам "Ювентус"нинг муваққиятига етарлича ёрдам бера олмаяпти. Жорий йилги мавсумда ҳам Aндреа Пирло шогирдлари мусобақани жуда эрта тарк этишди. Улар 1/8 финал босқичда "Порту"га имкониятни бой бериб, Чемпионлар Лигасидаги юришини тўхтатишди. Лекин, шундай бўлсада, "Ювентус" энг кўп ғалаба қозонган жамоалар қаторида бор. Ҳозиргача "кекса синёра" 106 учрашувда ғалаба қозонишни уддалаган.

"Манчестер Юнайтед" (124 ғалаба)

"Манчестер Юнайтед" сўнгги йилларда Чемпионлар Лигасида барқарор ўйин кўрсата олишмаяпти. Бундан ташқари, "манкунианлар" жуда кўп марта мазкур мусобақада қатнашиш имкониятини қўл кирита олишмаяпти. "Қизил иблислар" жорий мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашган эди, аммо ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, турнирни тарк этишди. Ҳозирда жамоа Европа Лигаси мусобақасида қатнашмоқда. "Манчестер Юнайтед" Европа клублари орасидаги энг асосий мусобақада 3 марта бош совринга эга чиқишган. "Манкунианлар" 1967/68, 1998/99 ва 2007/08 мавсумларида олтин медалларга эга чиқишган. Шундан кейин, Манчестер жамоаси 2 марта финалга чиқишни уддалашди, лекин икки сафар ҳам "Барселона"га имкониятни бой беришган. "Манчестер Юнайтед" мазкур мусобақа доирасида ҳозиргача 124 ғалабани қўлга киритишган.

"Бавария" (151 ғалаба)

"Бавария" амалдаги Чемпионлар Лигаси соҳиби ҳисобланади. Мюнхенликлар ушбу мусобақа доирасида 151 ғалабани қўлга киритишган бўлса, ўз тарихида 6 марта бош совринга эга чиқишган. "Немис машинаси" жорий йилдаги мавсумда ҳам "шалпангқулоқ" кубокнинг асосий даъвогари ҳисобланади. "Бавария" жамаоси тарихидаги Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурари Роберт Левандовси (54 гол), энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Томас Мюллер ҳисобланади (124). "Бавария" жорий мавсумда ҳам яхши натижа қайд этишмоқда. Улар 1/8 финал учрашувини эртага Италиянинг "Лацио" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур жамоаларнинг биринчи учрашувида "Бавария" Италиядан йирик 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтган. Ушму ғалаба "немис машинаси"нинг 151-ғалабаси сифатида тарихда қолди.

"Барселона" (160 ғалаба)

"Барселона" учун Чемпионлар Лигасининг сўнги мавсумлари бироз омадсиз кечмоқда. Каталония клуби охирги марта 2015 йилда мазкур мусобақада ғалаба қознишган эди. "Кўк-анорранглилар" ушбу чемпионат тарихида 5 марта бош совринга эга чиқишган. Сўнгги 5 йил ичида "Барселона" Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичини мунтазам тарк этиб келмоқда. Фақатгина, 2018/19 йилги мавсумда каталонияликлар ярим финалга чиқишди. Ушбу мавсумда ҳам уларнинг юриши айнан 1/8 финалда тарк этишди. Рональд Куман шогирдлари "ПСЖ" жамоасидан умумий ҳисобда 2:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини якунлашди.

 

"Реал Мадрид" (163 ғалаба)

"Реал Мадрид" Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши клуб ҳисобланади. Сабаби, "қаймоқранглилар" ушбу турнирда 13 марта ғолиб бўлишган. Соврин қўлга киритиш борасида Мадридиклар якка пешқадам ҳисобланади. Иккинчи ўринда эса, 7та кубок билан "Милан" жамоаси жой олган. "Реал Мадрид" Чемпионлар Лигасини кетма-кет уч мавсумда ғалаба қозонган ягона жамоа ҳисобланади. Aммо, сўнгги йилларда Зидан жамоасининг омади келмаяпти. Сабаби "қаймоқранглилар" охирги икки мавсумдан бери, мусобақани эрта тарк этишмоқда. Жорий мавсумда эса, уларда чорак финал йўлланмасига чиқиш учун яхши имконият бор. Чунки Зидан бошчилигидаги жамоа "Aталанта"га қарши 1/8 финал дастлабки учрашувда, Бергамодан 1:0 ҳисобидаги ғолиб бўлиб ортга қайтишган. мазкур ғалаба 163-ғалаба сифатида клуб тарихида қолган. "Қаймоқранглиларнинг" плей-офф жавоб учрашуви, бугун Мадридда ўтказилади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:30, 16.03.2021.
Ўқилди: 12793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.