Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Райан Гиггз ҳамон терговда

Баҳо:
+ | -

Март ойида Европадаги миллий жамоалар учтадан ўйин ўтказишни режалаштиришган. Уэльс термаси ЖЧ-2022 саралаш гуруҳида Бельгия ва Чехия билан ўйнайди, қўшимчасига, мексикаликлар билан «ўртоқлик» ҳам бор. Мазкур учрашувларни жамоа бош мураббий - Райан Гиггзсиз ўтказишга мажбур, унинг вазифасини ёрдамчиси Роберт Пейж бажаришда давом этади. Ўтган йилнинг ноябридан буён аҳвол шу.

Нима бўлганди?

1 ноябрда Гиггз ўз уйида қаллиғи Кейт Гревилл билан уришиб қолди. Натижада аёл енгил жароҳат олди ва полицияга мурожаат этиб, шифохонага жойлашишдан бош тортди. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Гиггзни дастлаб қамоққа олиб, ке­йин гаров пули эвазига қўйиб юборишди. «МЮ» афсонаси айбловларни инкор этди.

Ҳозир аҳвол қандай?

Гиггз ҳамон терговда. Мазкур жараён 1 майгача давом этиши кутилмоқда. Райан иккита модда бўйича зўравонлик қилганликда айбланмоқда.

Терма усиз нима қиляпти?

Уэльс жамоасининг ноябрдаги ўйинларида Гиггз қатнашмади. Унинг ўрнини ассистенти Роберт Пейж эгаллаб турибди. Кўрсаткичлар қуйидагича:

* АҚШ термаси билан ўртоқлик ўйинида дуранг (0:0).

* Миллатлар Лигасининг иккита учрашувида ғалаба - Ирландия 1:0, Финляндия 3:1 кўринишида мағлуб этилди.

* Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи муваффақиятли якунланди.

Ёмон эмас.

Евро-2020 нима бўлади?

Жиддий савол. Чемпионат 11 июнда бошланади, 12-санада эса Уэльсни Швейцария билан ўйин кутмоқда. Афтидан, Уэльс футбол ассоциацияси (FAW) бир тўхтамга келиб улгурмаган. Daily Mail нашрининг хабар беришича, мутасаддилар ҳамон барча жиҳатларни кўздан кечириб, оптимал вариантни қидириш билан бандлар.

Ўз навбатида, FAW бошқа кадрлар масаласи бўйича ҳам бош қотирмоқда. Масалан, яқинда 12 йил бош директор лавозимида ишлаган Жонатан Форд кетиш ҳақида ариза ёзди - унинг муддати март ойи охирида якунланади. Аёллар термаси бош мураббий Жейн Ладлоу ҳам кетди.

Гиггзнинг ҳаётида нима гап?

2017 йили 10 йиллик турмушдан сўнг рафиқаси билан ажрашди. Ўша пайтдан буён Гревилл билан учрашиб юрганди. 2021 йилнинг февралида Гиггз Манчестер яқинидаги уйини сотувга қўйди: нархи 3 миллион фунт. 2019 йилда ҳам хонадонини сотишга уринган, аммо харидор топилмаганди.

Х.ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 18.03.2021.
Ўқилди: 5168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик