Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Ханс Дитер Флик жамоасида кимни хоҳлаётганини айтди.
«Кўпчилик мени Худсон-Одои ҳамда Дестни жамоага олиб келишимни муҳокама қилганди. Бироқ буларнинг барчаси асоссиз. Ўтган йил ёзда клубимиз шорт-листида Сане, Вернер ҳамда Хаверцлар бўлган эди. Бироқ улардан фақатгина Санени харид қила олдик. Ҳозир мақсадлар ҳам ўзгарган», - дейди Флик.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ўтган йил ёзда Санени «Ман Сити»дан 60 миллион эвазига харид қилган эди.