Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Бир қарич илдамроқ...

Баҳо:
+ | -

Бугун 20 март. Дунё суйган ажойиб ҳужумчилардан бири Фернандо Торреснинг таваллуд куни. У 37га кирди.

Одам ишонгиси келмайди, "Эль Ниньо" шу ёшга кириб қўйганига. Ахир, яқинда эмасмиди Торрес ўзи севган “Атлетико” либосида ла лигани ёндирган баҳслар, “Ливерпуль” ва “Челси” либосида АПЛни гуллатган дамлар, яна Мадридга қайтиб умрбод ардоқлаган мухлислари бағрида “иккинчи ёшлиги”ни бошдан кечирган онлари?! Яқинда эди. Бироқ, умр ўтиб боряпти, азизлар!

Торрес энг омадли ва энг совриндор ҳужумчи, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Унинг бахти Испанияда туғилгани, туғилганида ҳам Раул даврида эмас, “қизил фурия” уйғонган даврда туғилгани, фаолиятини ҳар қандай ёш ҳужумчига имконият берадиган Мадриднинг “Атлетико” жамоасида бошлагани, Англияга бориб ҳам исталган услубга мос тушиб кетавергани... бунақа омадни топиб кўрингчи!

Наздимда, Торреснинг юлдузли они барибир Евро-2008 финали. Испания осмонида порлаб чиққан йигит шу кеча биргина ҳаракати билан тарихга кирган, биргина ҳаракат... Унинг Германия посбонидан бир қарич илгарироқ тўпга етиб бориши натижасида, Испания кўҳна қитъа чемпионига айлана олди. Тамом – шундан кейин “қизил фурия”ни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. Бир қарич илдамроқ ҳаракат қилиши натижасида туғилган масканида янги тарих ёзди.

Икки йилдан сўнг жаҳонни забт этган ўғлонлар навбатдаги Европа кубогини ҳам бошлари узра кўтардилар. Тўғри, ЖАРдаги мундиалда қаҳрамонимиз жароҳати туфайли у қадар юксак ўйин кўрсата олмаган бўлиши мумкин, лекин Украинадаги Евро турнирида сўнгги ўйинда гол уриб, тарих саҳифаларига “қаторасига икки финалда гол урган ўйинчи” сифатида жойланди.

Торрес замонавий Испания футболида янги ҳужум асрини очиб берган, десак муболаға ишлатмаган бўламиз. Раул пайтида Раулга ўхшаб нозик ҳаракат қиладиган авлод ўтмиш қаърига сингиб кетгач, буёғига испанлар айнан шу йигит тимсолида тезкор ҳужум услубига эга бўлишди. Бу эса қатор мусобақаларда наф берганини кўрдик.

Эль Ниньо бугунги кунда футболчилик фаолиятини якунлаган. Мураббий бўлишига тилакдош эмасдим, лекин у яқинда "Атлетико"нинг ўринбосарларига устозлик қиляпти. Начора, Фернандони ракета мисол учиб кетаётган ҳужумчи тимсолида эслаб қолгим келганди. Ҳужумчилардан камдан кам сифатли мураббийлар чиқишини эътиборга олсак, ажойиб репутациясини бузиб ҳам қўйиши мумкин. Балки Симеоне ўзига яхши ворис тайёрлаётгандир.

Ахир, уни Мадридда, Ливерпулда ва Лондонда бирдек яхши кўришади. Бу қадар жамланган муҳаббат бошқа ҳужумчига насиб этмаган. У барибир ўзини улғайтирган клубни танлади. Бунинг номини садоқат дейдилар.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:37, 20.03.2021.
Ўқилди: 4305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.