Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ - Аякс
10/12 22:45 Вильярреал - Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао - ПСЖ
11/12 01:00 Байер - Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д - Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге - Арсенал
11/12 01:00 Ювентус - Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика - Наполи

А серия. «Ювентус» ўз уйида «Беневенто»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 28-тури доирасида кутилмаган натижа қайд этилди. «Ювентус» А сериянинг қуйи поғоналарида бораётган «Беневенто»ни қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Баҳснинг 4-дақиқасидаёқ Роналду ҳисобни очиши керак эди, аммо унинг 12 метрлардан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлим сўнгида эса ҳакам дастлаб "Беневенто" дарвозасига пенальти белгилаб, VAR билан маслаҳатлашгач уни бекор қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Криштиану офсайддан дарвозани ишғол қилгани учун гол инобатга олинмади.

Ўйиннинг 70-дақиқасида эса меҳмонлар ҳисобни очишди. Артурнинг муваффақиятсиз узатмасидан кейин тўпни Гайч эгаллаб олди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Баҳснинг сўнгги дақиқаларида "Ювентус" етакчиси Роналду икки марта яхши вазиятга эга бўлди, аммо унинг зарбаларига озгина аниқлик етишмади.

Шу тариқа, "Юве" муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди ва чемпионлик учун курашдаги имкониятларини янада пасайтириб юборди. "Беневенто" эса ўз очколарини 29тага етказиб, хавфли ҳудуддан бироз узоқлашди.

Италия А серияси, 28-тур
Ювентус – Беневенто 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 69 Гайч.
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Данило, Кулусевски, Артур (Бентанкур, 73), Бернардески, Рабьо (Маккенни, 73), Кьеза, Роналду, Мората.
Беневенто – Монтипо, Барба, Кальдирола, Туйя, Фулон (Тельо, 73), Хетемай (Дабо, 83), Виола, Ионицэ, Импрота, Лападула (Капрари, 73), Гайч (Ди Серио, 83).
Огоҳлантиришлар: Туйя (9), Бернардески (17), Барба (75), Тельо (84), Бентанкур (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:03, 21.03.2021.
Ўқилди: 3492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.