"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида ҳимоя марказини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Мерсисайд жамоси ҳимоянинг марказида ҳам, қанотда ҳам ўйнай оладиган тажрибали футболчини сотиб олмоқчи.
Клубнинг скаутлар бўлими Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Реал" ҳимоячиси Хосе Игнасио Начони диққат билан кузатишни режалаштирмоқда. Англия клуби раҳбарияти уни кўп қирралилиги, тажрибаси ва нисбатан арзонлиги сабабли устувор вариант деб билади.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Хосе Игнасио Начо барча мусобақаларда Мадрид жамоаси билан 20 ўйин ўтказди. Футболчининг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июньгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Ливерпуль" жуфтлигининг биринчи ўйини 6 апрель куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви эса 14 апрель санасига белгиланган.