Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Футзал. Ўзбекистон – Озарбойжон 2:3

Баҳо:
+ | -

Бугун Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида футзал бўйича халқаро мусобақа бошланди. Дастлаб майдончага Украина ва Туркия терма жамоалари чиқишди. Украинлар Туркия термасини 5:1 ҳисобида доғда қолдиришди.

Куннинг иккинчи баҳсида эса Озарбойжон терма жамоаси Ўзбекистонни синовдан ўтказишди. Ўйин тенгма-тенг кечди. Афсуски, омад бироз мезбонларга кулиб боқди ва вакилларимиз 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Биринчи бўлимда вакилларимизнинг ҳужумидан сўнг тўп дарвоза устунига теккан бўлса, бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Артур Юнусов ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб озарлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Борисов бўлди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаол бошлашди ва бразилиялик футзалчи Алвеснинг зарбасидан сўнг ҳисобда олдинги ўтиб олишди. Мендез шогирдлари таслим бўлишни исташмади ва 33-дақиқада Жамолиддин Шарипов ҳисобни тенглаштирди. Ушбу голдан 2 дақиқа ўтиб яна ўша Борисов учинчи голни Рустам Умаров дарвозасига киритди.

Қолган 5 дақиқа давомида эса томонлар бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олишмади.

Ўйиндан кейин Озарбойжон терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Евро-2012га тайёргарликни энди бошлаганимиз сезилмоқда. Жамоамизнинг ўйинидан қониқмадим. Шунга қарамай, ғалаба биз учун муҳим. Ахир рақибимиз кучли эди. Бу машғулот мусобақаси. Унда турли тактикаларни синаб кўрамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез эса мағлубиятни қуйидагича изоҳлади:
- Ўйин тенг бўлди. Лекин мезбонлар бизга нисбатан устунроқ ҳаракат қилган вазиятлар ҳам бўлди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо ҳужумчиларимиз бўш ҳаракат қилишди. Озарбойжон – кучли терма жамоа ва унинг салоҳияти юқори.

Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни эртага Туркияга қарши ўтказади. Учрашув соат 20:15да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.

Озарбойжон терма жамоасида "маҳаллийлаштирилган" етти нафар бразилиялик футзалчилар тўп суришини инобатга олганда, натижа ёмон эмас, шекилли...

Киритилди: 23:34, 14.01.2012.
Ўқилди: 23984 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.