Италия "А" серияси доирасида кеча бўлиб ўтган ягона учрашув — "Катания" – "Рома" 65-дақиқада тўхтатилди. Катания шаҳрида кучли ёмғир ёғиши ва мезбонларнинг "Анжело Массимино" стадионининг дренаж тизими тўлиб қолиши бунга сабаб бўлди.
Ўйин тўхтатилгунга қадар таблода 1:1 ҳисоби порлаб турганди. Дастлаб мезбонлар ҳимоячиси Никола Ле Гротталье 25-дақиқада ҳисобни очган бўлса, тўрт дақиқа ўтмасдан кейинги вақтларда "Рома" "ньюсмекери"га айланган Де Росси ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда жалага айланган ёмғир майдонни яроқсиз ҳолатга келтириб ташлади – у кўпроқ саёзроқ лойқа бассейнни эслата бошлади. Учрашув бош ҳаками Паоло Тальявенто учрашувни тўхатишдан ўзга чора топа олмади.
Энди учрашув бошқа куни 65-дақиқадан бошлаб қайта ўтказилади.