Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хамес: «"Эвертон"» "Бавария" ва "Реал"дек клублар билан таққосланадиган даражага чиқа олади»

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" яримҳимоячиси Хамес Родригез клубнинг истиқболи ва мураббийи Карло Анчелотти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ўзимнинг кимлигимни аниқ биладиган мураббий билан ишлайман. У футболчилар ва ёрдамчилари билан қандай ишлаш, муомала қилишни билади. Худди ота ва ўғли каби. "Эвертон" "Реал" ва "Бавария" сингари энг яхши клублар билан таққосланадиган даражага эришиши мумкин.

Нега бундай бўлмаслиги керак? Сўнгги икки ўйин ҳам унчалик яхши бўлмади. Биз яхшиланишни истаймиз, аммо бу Премьер-лига. Ҳар бир учрашув финалга ўхшайди, жангга ўхшайди. Сиз яхши формада бўлишингиз шу билан бирга ҳар қандай нарсага руҳий тайёр бўлишингиз керак.

Мен ўзимнинг ўйин услубимдан мамнунман. Агар яхши формага кирсам, янада яхшироқ ишлай оламан деб ўйлайман. Мен ҳамиша юқори савияда ўйнашни хоҳлайман», дейди колумбиялик футболчи.

Маълумот учун, Хамес 2020/2021 йилги мавсум Премьер-лигада 18 учрашув ўтказиб, 5 гол ва 4 голли узатма муаллифига айланган.

Манба: Marca
Киритилди: 21:35, 28.03.2021.
Ўқилди: 2436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.