Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бугунги рақибимиз: Ироқ терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Ироқни халқаро футбол мусобақаларида ҳимоя қилади ва Ироқ футбол ассоциацияси томонидан назорат қилинади. Бу жамоа Осиё кубоги ғолиби ҳисобланади (2007).

Ироқ футболи 1970-1980 йилларда гуллаб-яшнаган. Хусусан, мазкур жамоа 1986 йилги жаҳон чемпионатига йўл олди ва Олимпия ўйин-ларида уч марта - Москва, Лос-Анжелес ва Сеулдаги мусобақаларда қатнашди. Шунингдек, ироқлик футболчилар 1982 йилда Осиё ўйинларидаги футбол мусобақасида ғолиб бўлишди, 4 марта Араб халқлари кубогини қўлга киритишди, 1985 йилда Ироқнинг иккинчи миллий терма жамоаси Пан Араб ўйинларида ғолиб бўлди. Осиё кубогида Ироқ 1976 йилда тўртинчи ўринни эгаллади ва 1996 йилгача ушбу турнирда қатнашмади.

Форс кўрфазидаги урушдан кейин Ироқ Осиё ўйинлари ва кўплаб араб футболи мусобақаларидан четлаштирилди, аммо кейинчалик 1994 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттирди. 1996 йилга келиб Ироқ терма жамоаси ФИФА рейтингида 139-ўринни эгаллади, бу ўз тарихидаги энг паст кўрсаткичдир. Шунга қарамай, жамоа баъзида индивидуал учрашувларда жиддий натижаларга эришди. Жумладан: 1993 йил 28 октябрда Ироқ термаси Дохада Япония миллий жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, қўшимча дақиқаларда гол урди ва шу тариқа японларни жаҳон чемпионатига чиптасиз қолдирди.

Ироқдаги нотинч вазиятга қарамай, мамлакат термаси халқаро турнирларда яхши натижалар қайд этиб келмоқда. 2004 йилда жамоа футбол бўйича Осиё кубоги чорак финалига чиқди (1996 ва 2000 йилларда ҳам мазкур турнирда қатнашган), 2004 йилги Ёзги Олимпия ўйин-ларига йўлланмани қўлга киритди. Афинада Ироқ футболчилари Португалия, Коста-Рика ва Австралия олимпия термаларини мағлубиятга учратишди ва якунда «бронза» учун кечган баҳс-да Италия термасига ютқазишди - 0:1.

Бундан ташқари, Ироқ терма жамоаси ҳалол ўйин учун ФИФА мукофотига сазовор бўлди. 2004 йил охирида жамоа Осиё футбол конфедерацияси томонидан «Йилнинг энг яхши жамоаси» деб топилди. 2005 йилда Ироқ термаси Ғарбий Осиё ўйинлари олтин медалларини қўлга киритди. 2006 йилда Ироқ олимпия термаси Осиё ўйинларида кумуш медалларга сазовор бўлди. 2007 йилда Ироқ миллий жамоаси футбол бўйича Осиё кубоги соҳибига айланди ва яна ОФКда «Йилнинг энг яхши жамоаси», нуфузли «Ал-Ахрам» нашри талқинига кўра йилнинг энг яхши араб жамоаси ва дунёнинг энг яхши жамоаси деб топилди. Жамоа шунингдек, Астурия шаҳзодаси гуманитар мукофотига номзод бўлган.

Осиё кубогини ютиш натижасида Ироқ термаси 2009 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида қатнашди ва у ерда гуруҳ босқичидан ўтолмади.

ИРОҚ ТЕРМАСИ («Месопотамия шерлари»)

ОФК аъзоси

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения)

Жамоа сардори: Юнис Маҳмуд

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Ҳусайн Саид (126)

Энг яхши тўпурар: Ҳусайн Саид (63)

ФИФА рейтинги: 69 - (2021 йил 18 февраль)

Энг юқори кўрсаткич: 39 (2004 йил октябрь)

Энг паст кўрсаткич: 139 (1996 йил июль)

ФИФА коди: IRQ

Илк ўйини:

Марокаш - Ироқ - 3:3

(Ливан; 1957 йил 19 октябрь)

Энг йирик ғалабаси:

Ироқ - Баҳрайн - 10:1

(Бағдод, Ироқ; 1966 йил 5 апрель)

Энг йирик мағлубияти:

ГДР - Ироқ - 5:0

(Йена, Германия Демократик Республикаси; 1970 йил 26 июль)

Жаҳон чемпионатидаги иштироки:

1 марта (биринчиси - 1986 йилда)

1986 йил - 1-раунд

Осиё кубогидаги иштироки:

9 марта (биринчиси - 1972 йилда)

2007 йили чемпион бўлган.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 29.03.2021.
Ўқилди: 3943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.