Англия чемпионатининг 30-турида «Челси» 3 апрель, шанба куни «Вест Бромвич»га қарши баҳс юритди.
Лондонда ўтган баҳсда мезбонлар 2:5 ҳисобида мағлубиятга учради. «Кўклар»нинг голларига Мэйсон Маунт ва Кристиан Пулишич муаллифлик қилди. «Вест Бромвич» сафида Матеус Перейра ва Каллум Робинсон дублга эришди, яна бир гол эса Мбае Диан ҳисобига ёзилди.
Учрашувдаги ҳисобни лондонликлар 27-дақиқада очишганди, аммо орадан 2 дақиқа ўтиб "Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва майдондан четлатилди. Шундан кейин устунлик меҳмонлар томонига ўтиб кетганини таъкидлаш лозим.
Қайд этиш жоиз, бунгача «Челси» Томас Тухель қўл остида ўтказилган 14 та ўйинда бор-йўғи битта гол ўтказиб юборганди.
30-турдан кейин «Челси» 51 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Вест Бромвич» эса (21) 19-поғонадан жой олган.
АПЛ, 30-тур баҳси
3 апрель, шанба
«Челси» — «Вест Бромвич» 2:5
Голлар: 1:0 – 27 Пулишич, 1:1 – 45 Матеус Перейра, 1:2 – 45 Матеус Перейра, 1:3 – 63 Робинсон, 1:4 – 68 Диан, 2:4 – 71 Маунт, 2:5 – 90 Робинсон.
«Челси»: Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Зума, Алонсо, Пулишич (Маунт, 46), Жоржиньо (Ҳаверц, 72), Зиеш (Кристенсен, 33), Ковачич, Тиаго Сильва, Вернер.
«Вест Бромвич»: Жонстон, Ўши (Иванович, 24; Робинсон, 37), Ферлонг, Таунсенд, Мэйтленд-Найлз, Матеус Перейра, Ёкушлу, Ажайи, Филлипс (Ливермор, 89), Бартли, Диан.
Огоҳлантиришлар: Тиаго Сильва (5), Диан (14), Ковачич (66).
Четлатиш: Тиаго Сильва (29).