Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Барселона» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 29-турида «Барселона» 5 апрель, душанба ўз майдонида «Вальядолид»ни қабул қилди.

Ўйин давомида мезбонлар кўплаб вазиятларни яратишди, аммо уларни голга айлантиришда жамоага омад етишмади. Жумладан, Педрининг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.

Баҳснинг 79-дақиқасида "Вальядолид" футболчиси Плано Дембеленинг юзига тепиб юборгани учун майдондан четлатилди.

Учрашув тақдирини ҳал қилиб берган ягона гол эса учрашувнинг сўнгги дақиқасида Усмон Дембеле томонидан киритилди. Шу тариқа «Барселона» ўз майдонида қийин ғалабага эришган ҳолда пешқадам «Атлетико» билан орадаги фарқни бир очкога қисқартирди.

Мазкур ғалабадан кейин «Барселона»нинг очколари 65 тага етди. Жамоа мусобақа жадвалида «Атлетико»дан кейин иккинчи ўринда. Учинчи ўриндаги «Реал»нинг ҳисобида 63 очко бор. «Вальядолид» эса (27) 16-поғонани банд этган.

Ла лига, 29-тур
5 апрель, душанба
«Барселона» — «Вальядолид» 1:0
Гол: 1:0 – 90 Дембеле.
«Барселона»: тер Стеген, Дест (Пуч, 87), Мингеса (Араухо, 63), Лангле, Альба, Бускетс (Брэйтуэйт, 64), де Йонг, Педри (Мориба, 77), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 63), Месси.
«Вальядолид»: Масип, Начо Мартинес, Бруно Гонсалес, Оласа, Янко (Эрвиас, 65), Меса, Алкарас, Плано, Санчес, Гвардиола (Маркос Андре, 77), Кодро (Валдо Рубио, 85).
Огоҳлантиришлар: Гризманн (28), Бруно Гонсалес (40), Мингеса (43), Гвардиола (73), Масип (80), Брэйтуэйт (84).
Четлатиш: Плано (79).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:07, 06.04.2021.
Ўқилди: 6403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6638]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4124]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3746]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3560]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3349]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2953]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2798]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2776]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2453]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2251]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.