"Арсенал" ҳужумчиси Робин ван Перси ҳозирда "Тоттенҳэм" клубининг академиясида таҳсил олаётган ўзининг 5 ёшли ўғлини "Арсенал"га олиб келмоқчи.
Бу ҳақда голландиялик футболчининг ўзи матбуотга гапириб берди.
"Шакил ҳозирда "Тоттенҳэм" академиясида футбол сир-асрорларини ўрганмоқда. Айтишим мумкинки, унда кичкина иқтидор бор. Аммо, унинг ўзи "Тоттенҳэм" мактабидан кетишни истамаяпти. У ерда ажойиб мураббийлар, ажойиб дўстлари бор. Шунинг учун уни "Арсенал" мактабига ўтишига кўндириш осон бўлмаяпти. Арсен Венгер Шакилни "Арсенал"га олиб келишим кераклигини айтди. Ўйлайманки, ўғлим ҳам қачонлардир "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиш баҳтига муяссар бўлади", - дейди Робин ван Перси клуб расмий сайтига берган интервьюсида.