Манбанинг хабарига кўра, "Тоттенхэм" клуби "Вест Бромвич" дарвозабони Сэм Жонсга қизиқиш билдирмоқда.
"Шпорлар" 28 ёшли инглиз дарвозабонни, Уго Льорисга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ушбу трансфер Лондон клубига 6 миллион еврога тушиши мумкин ва томонлар шартнома имзолаш арафасида.
Эслатиб ўтамиз, англиялик дарвозабон ушбу мавсум АПЛда 29 ўйинда майдонга тушган.