Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

"Барса" "Реал"га неча йил давомида ютқазмаган? Тарихдаги энг йирик ҳисобни биласизми? Ёхуд "Эл-Класико" ҳақида қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -

"Эл-класико" - бу футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайдиган ажойиб тўқнашув. Айнан "Барса" ва "Реал" ўртасидаги ўйин куни футбол олами икки қисмга бўлинган: бир томон кўк-анор рангга бўянса, иккинчи томон оппоқ рангга бурканади. "Эл-класико" 119 йиллик жуда бой тарихга эга. Шунинг учун ҳам 10 апрел куни бўлиб ўтадиган учрашув арафасида иккита энг буюк клуб ўртасидаги бу ажойиб тўқнашув ҳақида жуда қизиқ фактларни тақдим этамиз.

Қарама-қаршилик статистикаси

"Эл-класико" учрашувлари тарихи давомида 245та расмий ўйин ўтказилган. Мадрид ва Каталония шаҳрининг икки етакчи жамоаси ўртасидаги учрашувларнинг умумий статистика қуйидагича: ушбу қарама-қаршиликларнинг 96 мартасида "Барселона" ўз ҳисобига ғалаба ёздириб қўйган бўлса, "Реал" 97 марта муваффақият қозонган. 52 ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати бўйича "қаймоқранглилар" 408та гол билан етакчилик қилаётган бўлса, каталонияликлар 400 гол билан рақибини таъқиб этмоқда.

Биринчи ўйин

Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1902 йилда бўлиб ўтган. Ушбу ўйин Испания қироли Алфонс ХIII тахтига ўтириш шарафига ташкил қилинган. Учрашув Мадриднинг қироллик клуби мақомига қарамай, Каталония клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Тарихдаги энг самарали ўйин

“Эл-Класико” тарихидаги энг йирик ғалаба — 11:1 ҳисоби. 1943-йилнинг июн ойида “Реал” Испания Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида шундай ҳисоб қайд этган ҳолда “Барселона”дан устун келганди. Қизиғи, биринчи баҳсда “Барселона” 3:0 ҳисобда ғалабага эришган.

Энг узун мағлубиятсиз cерия

Класико тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия “Барселона”га тегишли. 1917-йилнинг ноябридан 1928-йилнинг июнига қадар каталонлар кетма-кет 13 та ўйинда “Реал”га ютқазмаган. “Қаймоқранглилар”нинг эса бу борадаги энг яхши кўрсаткичи 10 та ўйинга тенг (1931-йил январидан 1935-йилнинг февралига қадар).

Қарама-қаршилик тарихидаги энг яхши тўпурар

"Эл-Классико" тарихидаги энг яхши тўпурар - Лионель Месси 26 та гол билан. Ажабланарлиси шундаки, аргентиналик "Реал"га қарши сўнгги 7 учрашувдан бери гол ура олмай келмоқда.
Рўйхат қуйидагича давом этади:
Альфредо Ди Стефано ва Криштиану Роналду ("Реал") - 18 та гол;
Рауль Гонсалес ("Реал") - 15 та гол;
Сезар Родригез ("Барселона"), Франциско Генто ва Ференц Пушкаш ("Реал") - 14 та гол.

"Камп Ноу" - қалъа

"Реал” 1984—2003-йиллар мобайнида “Камп Ноу”да бирорта ғалабага эриша олмаган. “Реал” ўзининг энг яхши ҳолатида бўладими ёки “Барселона” энг ёмон формадами, фарқи йўқ. 19 йил мобайнида Каталонияда қўлга киритилган бир очко “Реал” учун яхши натижа ҳисобланган. Бу серияга 2003-йилнинг 7-декабрида “Галактикос” томонидан нуқта қўйилганди. Ўшанда Роберто Карлос ва Роналдонинг голига Патрик Клюйверт ягона киритилагн тўп билан жавоб қайтарганди.

39 "хоин"

Ҳозир гап иккала клубда ҳам ўйнаган футболчилар ҳақида кетмоқда. Уларнинг 23 нафари "Барселона"ни "Реал"га, 16 нафари "Реал"ни "Барса"га алмаштириб юборган. Бу рўйхатдаги энг таниқли футболчилар Нибблер Роналду, Михаэль Лаудруп, Самуэль Эт'О, Георге Хаджи, Хавьер Савиола, Луис Энрике. Аммо энг шов-шувли бундай ўтиш, албатта, Луис Фигунинг трансферидир. Португалиялик футболчи матбуот анжуманида "Барселона"га содиқ эканлигимни ва ҳеч қайерга кетмаслигимни ваъда қилди. Эртаси кунига эса у аллақачон "Реал" тиббий комиссиясидан ўтаётган эди. Ажабланарли ...

Бошқа қизиқарли маълумотлар

1948-йилнинг январидан 1954-йилнинг ноябрига қадар “Эл-Класико” ўйинларида муроса йўли танланмаган. Жамоалар кетма-кет 18 та учрашувда ғолиб номини аниқ қилган ва бу рекорд ҳисобланади.

***

2011 йил 16-апрелдан 2013 йил 2-мартгача бўлган даврда жамоалар ўзаро 16 мартадан кўпроқ ўйнашган. Грандлар чемпионат, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида ўзаро тўқнаш келишди. Бу ҳолат тарихда ҳеч қачон бўлмаган эди.
Шунингдек, 2011 йил 16 апрелдан 3 майгача бўлган вақтни таъкидлашингиз мумкин, фақат 18 кун ичида жамоалар ўзаро 4 марта учрашишган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:07, 10.04.2021.
Ўқилди: 14759 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.