Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Видеоёзувга нисбатан «Навбаҳор» вакилларининг муносабати

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқатилиб, унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилишганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоа вакиллари ўз фикрларини билдиришди.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” клуби техник директори): — “Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларга провокация қилишга уринишди. Уларни тинчлантиришга уриниб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик. Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик.    

Шерзод Жўраев (“Навбаҳор” жамоаси мураббийи): — Авваламбор, барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин рўй берган воқеалар ҳақида холисона гапирадиган бўлсам, учрашув якунланганидан сўнг, “Пахтакор” футболчиларининг кийиниш хонасига кириб кетаётганда гапирган хунук гапларига ҳеч ким чидаб туролмасди. Аслида, провокацияни “Пахтакор” футболчилари бошлашди, уларнинг кўпчиликнинг онасини сўкканини ўз қулоғим билан эшитдим, буни рақиб жамоа аъзолари ҳам эшитишди. Бундан ташқари, “Пахтакор” футболчиларидан бири: “Булар одаммас” деганини ҳам эшитдим. Табиийки, бундай ҳақоратли гаплар ҳеч кимга ёқмайди ва бунга чидаб туриш осонмас. Футболимиз бош ташкилотидаги мутасаддилардан, албатта, шу ҳолатларни ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз.

Азимжон Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси сардори): — Ўша ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, трибунаости йўлакчасида қандайдир бақириқлар эшитилди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, қарасам, “Пахтакор” футболчилари ҳақорат қилишгани учун ўша ерда турган жамоамизнинг айрим вакиллари уларга эътироз билдиришаётганди. Жамоа сардори сифатида уларни тинчлантириш мақсадида, ажратишга ҳаракат қилдим.

Чунки “Пахтакор”да кўплаб дўстларим бор. Аммо айрим ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда турли исботсиз гаплар юрибди, яъни, гўёки мен майдонда эмас, ўша жанжалли вазиятда ўзимни кўрсатган эмишман. Булар бўлмағур гаплар ҳамда ўша вазиятда ҳар икки томонни тинчлантиришга интилдим.

Иван Соловьёв (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):  — Ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, рақиб футболчилари тарафидан мухлислар шаънига турли ҳақоратли сўзлар янгради. Албатта, бу сўзлар ҳар қандай кишининг ҳамиятига тегиши, жаҳлини чиқариши аниқ эди. Шу боис, мен рақиб жамоа аъзоларига ўз эътирозимни билдирдим. Шундан сўнг, ўша ерда турган жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барчани тинчлантиришди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:41, 10.04.2021.
Ўқилди: 5087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.