«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши жавоб ўйинидан олдин ўз кутилмалари билан бўлишди.
«1:3 ҳисобида ортда бораётганингда, аллақачон мусобақадан чиқиб кетгандек туюлади, шундай экан бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Биз ҳаракат қиламиз, бу бизнинг вазифамиз. Айнан шундай ўй билан мазкур баҳс учун тайёргарлик кўрмоқдамиз.
Мадридда кўрсатган ўйинимиздан ўткирроқ ўйнай олсак, шунда имкониятлар юзага келиши мумкин. Сабаби, меҳмонда деярли ҳеч нарса ярата олмаганимизни кўрдик. Камбэк учун кафолат бера олмаймиз, айниқса мухлисларсиз ўтадиган ўйинда. Ўзимиз учун тўғри бўлган атмосферани яратишга яна уриниб кўрамиз.
«Реал» Зидан бошқарувида кўп ўйинларда ғалаба қозонмади, чунки мазкур жамоа етарлича тажрибага эга эмас. Бу жуда тиғиз мавсум бўлди, уларда ҳам худди биз каби жароҳатлар кўп бўлди. Мавсумнинг ҳал қилувчи қисми айнан ҳозир ва «Барселона» билан ўйиндан кейин жамоа чарчоқ ҳолатида эмас, аксинча баҳсга юз фоиз тайёр»— дейди Клопп.