Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Сардор Раҳмонов: «Ал-Ҳилол»да жаҳон даражасидаги номлар бўлса, АГМКда кучли ва аҳил жамоа шаклланганини исботладик»

Баҳо:
+ | -

АГМК ҳимоячиси Сардор Раҳмонов "Ал-Ҳилол" билан кечган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин мураккаб ўтишини билардик ва шунга яраша баҳсга тараддуд кўргандик. Мураббийларимиз рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқиб, бизга тегишли кўрсатмаларни беришди. Кўрсатмалар асосида ҳаракат қилдик ва ўйлашимча, кучли рақибга нисбатан муносиб қаршилик кўрсатдик. Ҳеч бир жиҳатдан улардан қолишганимиз йўқ. Вазиятлар яратишда ҳам нисбатан голли имкониятлар бизда кўпроқ вужудга келди. Ғалабага ҳам яқин келгандик. Лекин муросасиз ўтган баҳс жанговор дуранг билан тугади.

Рақиб сафида жаҳон даражасидаги легионерлар ҳаракат қилди. Уларда кучли номлар бор ва "Ал-Ҳилол"нинг ўйинини айнан легионерлар белгилаб беради. Бизда эса аҳил жамоа шаклланган ва бирлашиб ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини исботладик. Адашмасам, Ар-Риёдда "Ал-Ҳилол"дан очко олган илк ўзбек жамоасига айландик. "Ал-Ҳилол" билан Саудия Арабистонида дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас. Лекин биз ҳар бир учрашувга ғалаба илинжида майдонга тушамиз. Катта мусобақадаги илк ўйин ўтди. Ҳали ҳаммаси олдинда ва бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Мақсадимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиш ва бу йўлда бор имкониятларимизни ишга соламиз. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ўзбекистонлик футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман ва келгуси ўйинларда уларни янада хурсанд этишга уринамиз", — деди Сардор Раҳмонов.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 19:31, 16.04.2021.
Ўқилди: 3416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик