Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Мино Райола: "Афсус, Иброҳимовични ҳеч қаерга сота олмайман"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Милан" ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райоланинг айтишича, унинг мижози фаолиятини россонерилар таркибида якунлаш ниятида. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

"Иброҳимовичнинг "Милан"да ҳеч қандай муаммоси йўқ. Бу жамоадаги ўзаро муносабатлар аъло даражада. Златан "Милан" таркибида фаолиятининг охирига қадар тўп сурмоқчи эканлигини бир неча бор таъкидлаган", деди Райола.

"Бунинг ёмон тарафи ҳам бор! Бу дегани - мен энди уни ҳеч қаерга сота олмайман", деди агент.

"Мен "Милан"га Карлос Тевес бўйича музокараларга киришишни маслаҳат берганлардан бириман. Чунки Ибра ҳар доим Тевес каби буюк футболчилар билан ёнма-ён тўп суришни орзу қилишини айтиб келади", дея қўшимча қилди Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:43, 18.01.2012.
Ўқилди: 18862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик