«Шаҳарликлар» расмий матбуот хизмати белгиялик яримҳимоячи Кевин Де Брюйненинг жароҳати тафсилотларини эълон қилди.
Футболчига ўнг тўпиғидан жароҳат ташхиси қўйилган. Яримҳимоячининг тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган, аммо у Англия чемпионатининг навбатдаги, «Астон Вилла»га қарши ўйинида майдонга тушмаслиги аниқ.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи Англия кубоги 1/2 финал босқичида «Челси»га қарши (0:1) ўйинда жароҳат олган эди.
29 ёшли Де Брюйне ушбу мавсум «Манчестер Сити» таркибида, барча мусобақаларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 16 голга узатма амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.