"Насаф" ва Хитойнинг "Дальян" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви қолдирилди. Бу ҳақда Қарши клуби расмий сайти хабар бермоқда.
"Насаф" спорт директори Виталий Нининг айтишича, рақиб жамоа маълум сабабларга кўра ҳали БААга етиб келмаган. Учрашв Клуб расмий сайти маълумотига кўра, айни вақтда қаршилик футбочлилар белгиланган режа асосида машғулотларни ўтказишмоқда.
"Насаф" БАА йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувини 22 январь куни Махачқалъанинг "Анжи" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа бунгача Украинанинг "Металлист" (Харьков) клубига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.













