Испаниянинг «Севилья» клуби Европа Суперлигасидан ҳеч қандай таклиф олмаганини маълум қилди.
Буни клуб президенти Хосе Кастро таъкидлаб ўтади: «Биз Суперлигага боғланганимиз йўқ. Бизга ҳеч қандай таклиф бўлмаганди.
Биз ЕЧЛ ва ЕЛда ўйнашни хоҳлаймиз. Спорт тизими мавжуд бўлган мусобақалар абадий бўлади», - дейди Кастро.