Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ўз мухлислари билан учрашишди

Баҳо:
+ | -

Қўқон – ўзбек футболининг ватани. Бу шаҳарда футболни  яхши кўришади. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” жамоасининг раҳбарлари, мураббийлар ҳамда футболчилар жамоанинг ашаддий , жонкуяр мухлислари билан учрашишди. Учрашувдан кўзланган мақсад жамоадаги муҳит, сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалар ҳақида очиқчасига сўзлашиш эди.

Учрашувда дастлаб “Қўқон-1912” жамоасининг президенти Бахтиёр ака Толипов сўз олиб, барчани рамазон ойи ва бугунги жума айёми билан табрикладилар. Жамоа раҳбари барча мухлисларга футболчиларни ҳар қандай вазиятда қўллаб турганликлари учун миннатдорчилик билдириб, қисқача стадионда мухлисларнинг ўзларини тутишлари ва карантин қоидаларига риоя этиш масаласига тўхталиб ўтдилар.

-“Намангандаги тартибсизликлар бизга сабоқ бўлиши лозим. Қўқон халқи ўзининг юксак маданияти билан бутун дунёга намуна бўлиб келган. Футболчилар сизларни хурсанд қилиш учун бор куч ва имкониятларини сарфлашмоқда ва бундан буёғига янада қаттиқроқ ишлашади. Бунинг учун сизлардан жамоамизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлаб туриш лозим бўлади. Қолаверса юртимизда карантин қоидалари яна кучайтирилди. Навбатдаги ўйиндан бошлаб стадионга албатта ниқоб билан келишларинг ҳамда оралиқ масофани сақлаб ўтиришларингни илтимос қиламан.

Бугунги учрашувга бироз даволанишда бўлганлиги сабабли Бахтиёржон Ашурматов етиб кела олмади. Биз барча талаб истакларингни бажо келтиришга қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Бош мураббийимизга ишонамиз, Ашурматов жамоани қийин холатдан олиб чиқа олади ва навбатдаги ўйинларда йигитлар албатта сизларни хурсанд қилишади”- деди жумладан Б Толипов.

Шундан сўнг мухлислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан жамоа раҳбарига, мураббийларга юзланишди. Саволларга  жамоа раҳбари Бахтиёр ака Толипов ҳамда  катта мураббий Зоҳид Нурматовлар  батафсил  жавоб бердилар.  Учрашув қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Жамоамизнинг ёши улуғ мухлислари йигитларга олдинда кутиб турган ўйинларда омад тилаб, бош мураббийга эса яратгандан шифо сўраб дуолар қилишди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 17:55, 23.04.2021.
Ўқилди: 1511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.