«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг янги форматидан норози бўлди.
“Ҳар сафар шундай бўлади. Футболда ҳамма сифатни оширишни талаб қилмоқда, УЕФА эса миқдорни талаб қилмоқда. Жараён биз учун масъул эмас, шунинг учун УЕФА ва ФИФАдан йилни узайтиришни сўрашимиз керакми? Ростини айтсам, билмайман. Эҳтимол, йилига 400 кун муаммонинг ечими бўлади”, - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради ББC.
Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг янги форматида ҳозирда ўйнаётган 32та ўрнига 36та жамоа иштирок этиши режалаштирилган. Ислоҳотга кўра, гуруҳларга бўлиниш ўрнига битта лига тузилади. Энг яхши саккизта жамоа плей-офф босқичига йўл олади, қолган клублар эса янги плей-офф босқичидан ўтишади. Шундай қилиб, клублар амалдаги форматдан олтита кўпроқ ўйин ўтказишлари керак бўлади.