Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Италияда якка ҳукмронликнинг барҳам топиши. "Ювентус"нинг кучсизлашиб қолишига 5 сабаб

Баҳо:
+ | -

2011 йили Пирло "Милан"дан кетиб "Ювентус" сафига бориб қўшилган эди. Ўша Пирло ўйнаган йили "россонерилар" чемпион бўлган ва шундан сўнг ҳеч қайси клуб "скудетто" учун курашда туринликлар билан тенглаша олмаётган эди. Бу мавсум Пирло "Ювентус"га келди ва гўё ўзи бошлаб кетган анъанасига якун ясашга яқин турибди. Пирло жамаоси бу мавсумда охирги йиллардаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд этди. Жамоа ЕЧЛни нимчорак финалда тарк этди ва ҳозирча А Серияда 4-ўринда бормоқда. Биз билган "кекса сеньора" анча заифлашиб қолди. Бунга бир қатор сабаблар келтирса бўлади.

"Италянча" футболдан воз кечиш

Турин клуби ҳар доим ўзининг кучли мудофааси билан Европада машҳур ҳисобланарди. Яқин йилларда  шу услуби билан бир қатор кўхна қитъа гранд клублари учун бош оғрик бўла оларди, аммо ҳозир "кекса сеньора"да бундай ўйиндан асар ҳам қолмаган. Бардзальи, Кьеллини ва Бонуччи триосининг даври тугаши ҳам қисман клубнинг шу ҳолатга келишига сабаб бўлди. Клуб ҳимоя чизиғига кучли эътибор бермай қўйди. Шу сабабли, натижаларда барқарорлик йўқ.

Бир ўйинчига боғланиб қолишнинг оқибати

Криштиану Роналдунинг "Ювентус" клубига келиши ҳам клубнинг ўйин услубига таъсир ўтказди. Айнан унинг ташрифи сабаб, жамоавий ўйин йўқолиб қолди. Клуб аъзоларининг бир футболчига ўта даражада ишониб юбориши қисман уларда консентратцияни тушуриб юбориши мумкин. Балки, менежмент ва маркетинг масалаларига у ижобий таъсир ўтказгандир, аммо булар мухлислар учун аҳамиятсиз. Улар ҳар доим ўз жамоасидан совринлар кутишади. Аслида, "кекса сеньора" Роналдуни ЕЧЛни ютишга клубга ёрдам бериш учун олиб келган эди. Якунда клуб Италия чемпионлигидан ҳам махрум бўлди.

Аллегрининг кетиши

Аллегри қандай мутахассис эканлиги айни дамда билинмоқда. У "Ювентус"да кўп ишлар қилган эди. Гарчи, унинг жамоаси ЕЧЛ финалларида мағлуб бўлган бўлса ҳам, ўйин жиҳатдан 53 ёшли мутахассис шогирдлари Европада энг кучлилардан бири эди. Ундай кейин келган Сарри амалда ҳеч нарса қила олмади. Пирлони эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Раҳбарият кутган яна бир режа иш бермади. Аслида, янги мураббий қўл остида клубда прогресс бўлиши кутилаётган эди. Якунда клуб ўша даражасини ҳам йўқотиб қўйди.

Ўйиндаги динамиканинг йўқолиши

Шаҳсан мен кўриб ўрганган "Ювентус" рақибларини бир дақиқага ҳам тиндирмасди. Кучли прессинг ва агрессив футбол турин клуби ўйинида яққол намоён эди. "Барселона"ни чорак финалда, "Реал"ни эса ярим финалда қолдириб кетадиган "Ювентус" айни дам "Лион" ва "Порту" каби клублардан ҳам ўта олмаяпти. Айни дам клубда "темир ҳарактерли" футболчилар етишмаслиги муаммоси бор. Шунингдек, "кекса сеньора" таркибида плеймейкер муаммоси ҳам мавжуд. Пьянич "кўк-анорранглилар" таркибида ўз ўрнини топа олмаётган бир пайтда, Турин клубида унинг ўрнини боса оладиган ўйинчи топилмаяпти.

"Текиннинг оши татимас"

Клубнинг трансфер сиёсатида ҳам бироз муаммолар мавжуд. Улар ўз таркибига ҳар доим эркин агентларни қўшиб олишга уринади. Табийки, савол пайдо бўлади. Ўзга клубларга керак бўлмай қолган футболчилар "Ювентус"да қанчилик яхши ўйин кўрсата олади? Рабьо, Ремси ва яна шу каби айрим текинга келган футболчилар жамоа ўйинида қандайдир бир ўзгариш қила олмаяпти. Унинг ўрнига, ёш ва ўз даражасида бўлиб турган ўйинчи олиб келинса мақсадга муваффақ бўларди.

"Ювентус" каби клубнинг бу даражадаги ўйин кўрсатиши нафақат шу клубнинг мухлислари учун, балки, нейтрал шахслар учун ҳам қайғули ҳолат. Биз кучли клублардан ҳар доим кучли ўйинлар кутамиз. Ана шунда ҳақиқий рақобат вужудга келади.

Худайқулов КАРИМ тайёрлади.

Киритилди: 14:23, 24.04.2021.
Ўқилди: 6222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.