Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги учрашувлар ниҳоясига етди. Жадвал билан танишинг

Баҳо:
+ | -


Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 2-тур учрашувлари якунига етди. Бугун ҳам ушбу тур доирасидан ўрин олган бир қатор ўйинлар  бўлиб ўтди.

 

 

“Навбаҳор” Биринчи Лига клуби “Зомин” майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Наманганликларнинг голлари Азим Аҳмедов ва Шоҳрух Маҳмудҳожиев ҳисобига ёзилди, мезбонларнинг жавоб тўпига эса Элдор Каримов муаллифлик қилди.

Про-Лига вакиллари “Оқ-Тепа” ва “Олимпик” ўзаро баҳс юритди. 6 та гол урилган ўйинда Темур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларнинг қўли баланд келди. Голларга Отабек Жўрақўзиев, Фаррухбек Мухторов, Бектемир Абдуманнонов, Талгат Нигматулин, Бектемир Абдуманнонов ва Суннатулла Мамадалиев муаллифлик қилди.

“Қизилқум” ўз майдонида “Шўртан” билан баҳс юритди ва Элгужа Григалашвилининг голи эвазига ғалабани тантана қилди.

“Нефтчи” “Хоразм”ни қабул қилиб, йирик 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда Сардор Абдунабиев, Марко Обрадович, Шаҳзод Бешимов ва Сардор Абдунабиев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ўзбекистон Кубоги 2-турнинг барча натижалари билан танишинг:

 

2-турдан кейин гуруҳлардаги ҳолат қуйидагича кўриниш олди:

 

Ўзбекистон Кубоги

Гуруҳ босқичи, 2-тур баҳслари

26-апрел, душанба

“Оқ-Тепа” — “Олимпик” 2:4

Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 35 (0:1), Фаррухбек Мухторов, 56 пен (0:2), Бектемир Абдуманнонов, 61 (0:3), Талгат Нигматулин, 63 (1:3), Бектемир Абдуманнонов, 65 (1:4), Суннатилла Мамадалиев, 90 (2:4)

“Зомин” — “Навбаҳор” 1:2

Голлар: Азимжон Аҳмедов, 45+2 пен (0:1), Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 72 (0:2), Элдор Каримов, 74 (1:2)

“Қизилқум” — “Шўртан” 1:0

Гол: Элгужа Григалашвили, 55 (1:0)

“Нефтчи” — “Хоразм” 3:1

Голлар: Сардор Абдунабиев, 12 (1:0), Марко Обрадович, 45+1 (2:0), Шаҳзод Бешимов, 47 (2:1), Сардор Абдунабиев, 49 (3:1)

Киритилди: 22:07, 26.04.2021.
Ўқилди: 3305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик