Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шуҳрат Мақсудов: «Қизиқарли ўйин бўлиши олдиндан маълум эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Насаф» - «Бунёдкор» (1:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

"Сўзим аввалида «Насаф»га ОФК Кубогида зафарлар тилаб қоламан! Бугун қизиқарли ўйин бўлиши олдиндан маълум эди. Афсуски яна илк дақиқалардан хатога йўл қўйдик. Ўз хатомиз сабабли гол ўтказиб юбордик. 20-дақиқалардан сўнг йигитлар ўйинни ўз қўлига олди. Хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида мезбонлардан устунлик қилдик. «Насаф» билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Биз Қаршида ўйнадик. Шуни ҳам инобатга олиш керак. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг йўқотадиган нарсамиз қолмади ва ҳужумга ўтдик. Жавоб голини урган Миржаҳонни иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира олишига ишонгандим. Уни ўринбосарлар сафида ўйнаб юргандан бери биламан.

Йил бошида жамоамизда футболчилар борасида муаммо пайдо бўлган эди. Олти нафар асосий ўйинчимиз жамоани тарк этди. Уларнинг уч нафари ҳимоячи эди. Кетганларнинг ўрнини тўлдира олмадик. Ҳозир ҳимояда ҳам, ҳужумда вариантларни ўзимизни академиядан қидиряпмиз.

Жим турган одам бефарқ бўлади. Мен эса бефарқ эмасман. Ўйин вақтидаги асабийлик, эътирозлар фақат ўз шогирдларимга нисбатан ва бу оддий ҳол. Лекин буни нотўғри талқин қилаётганлар ҳам бор. Бу футбол", — деди Мақсудов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:32, 28.04.2021.
Ўқилди: 2041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.