УЕФА кубоги, ёки янгича ном билан аталган УЕФА Европа Лигаси мусобақаси ҳар доим қизиқарли бўлган. Бугун мазкур муобақанинг ярим финал плей-офф босқичи учрашувлари ўтказилади. Шу муносабат билан, ушбу мусобақа доирасидаги қизиқарли фактлар, ўрнатилган рекордлар ҳақида сизларга маълумот бермоқчимиз. Демак, Европа Лигаси тарихидаги рекорд натижалар.
Энг кўп мавсум ўтказган жамоа
Бельгиянинг «Брюгге» ва Португалиянинг«Спортинг» жамоалари мазкур мусобақада энг кўп мавсум ўтказган жамоа ҳисобланади. Ушбу клублар 32 мавсумдан бери Европа Лигаси мусобақасида қатнашиб келади. Ҳозиргача бошқа ҳеч қайси жамоа бу клублар каби бунчалик кўп мавсум ўтказмаган.
Энг кўп ғолибликка эришган жамоа
Мазкур мусобақада энг кўп олтин медалларни қўлга киритган жамоа бу - «Севилия». Ушбу Испан жамоаси Европа Лигасида нақ 6 марта ғолибликка эришган. Илк марта 2005/06 йилда, кейинчалик эса 2006/07, 2013/14, 2014/15,2015/16, 2019/20 - йилги мавсумларда айнан «қизил-оқлар» мазкур мусобақада ғилибликка эришган. Ундан кейинги ўринларда,«Ливерпул», «Интер», «Атлетико», «Ювентус» каби жамоалар 3 мартадан олтин медалга эга чиқиб, кейинги ўринлардан жой олган.
Ўйинлар ўтказиш бўйича
Бу кўрсатгич бўйича, Италиянинг «Интер» жамоаси олдинда. «Недаррузи»лар Европа Лигасидаги барча мавсумларини қўшиб ҳисоблаганда, нақ 191 марта майдонга тушганига гувоҳ бўламиз. Португалиянинг «Спортинг» жамоаси 187 учрашув билан иккинчи, «Брюгге» эса 181та ўйин ўтказиб учинчи ўриндан жой олган.
Кўп гол урган футболчи
Швеция терма жамоаси собиқ футболчиси Хенрик Ларссон ушбу мусобақда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. «Фейноорд», «Селтик» каби бир нечта жамоаларда тўп сурган мазкур футболчи майдонга тушган барча учрашувлари давомида 40 марта рақиблар поспонини ранжитишга эришган.
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи
Фаолияти давомида фақатгина Италиянинг «Интер» жамоаси учун тўп тепган собиқ футболчи Жузеппи Бергоми, Европа Лигаси мусобақасида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи ҳисобланади. Олдин УЕФА кубоги номи билан аталган мазкур мусобақада доирасидаги 96 учрашувда майдонга тушишга эришган. Кейинги ўринларда Франк Рост (90) ва Бибрас Натхо (83) каби футболчилар жой олган. Бу футболчилар ҳам фаолиятини якунлаганини ҳисобга олсак, Бергомининг рекордини яқин йиллар давомида бошқа футболчи ўзгартира олмаса керак.
Голли пас бергиш бўйича рекорд
Чехиялик футболчи Боржек Дочкал Европа Лигасида голли пас бериш бўйича ҳозирча рекордчи ҳисобланади. У ўзи ўйнаган «Славан» «Спарта Прага» каби жамоалар таркибида ушбу мусобақада қатнашиб, шерикларига 24 марта тўпни аниқ етказиб, голли вазият яратилишига ҳиссасини қўшган.
Пенальтини энг кўп аниқ амалга оширган футболчи
Футболчилик даврида «Вальядолид», «Валенсия», «Атлетик Билбао» каби клубларда тўп теган испаниялик ҳужумчи Ариц Адурис, Европа Лигаси мусобақасида энг кўп пенальти тепган ўйинчи ҳисобланади. У нақ саккиз марта ўзига топширилган ишни ажойиб тарзда якунлаган. Ушбу рекорд жорий мавсумда янгиланиши ҳам мумкин, чунки иккинчи ўриндаги «Манчестер Юнайтед» футболчиси Бруно Фернандеш ҳисибида 6та аниқ амалга оширилган пенальти бор, жорий йилги мавсумда ушбу мусобақада қатнашаётган «қизил иблислар»нинг асосий пенальти тепадиган футболчиси айнан Фернадешдир
Энг кўп ғалаба қозонган жамоа
Италиянинг «Интер» жамоаси ушбу мусобақада ғалаба қозониш бўйича биринчи ўриндан жой олган. Италияликлар мазкур мусобақада 191 марта ўйин ўтказиб, шуларнинг 96тасида ғалаба қозонишга эришган. Кейинги ўринларда эса «Спортинг» ва «Тоттенхэм» жамоалари жой олишган. Интер жорий йилги мусобақада қатнашмаётганини ҳисобга олсак, кейинги қатордаги жамоалар италияликларга анча яқинлашиб олиши мумкин.
Жамолари энг кўп ғолиб бўлган мамлакат
Ушбу катергория бўйича, шубҳасиз, Испан жамоалари олдинда. Улар Европа Лигаси мусобақасида нақ 12 марта ғалаба қозонган. «Севилья» 6 марта олтин медалга сазовор бўлган бўлса, «Атлетоко Мадрид» 3 марта, «Реал Мадрид» 2 марта ва «Валенсия» бир марта мазкур мусобақада кубокни бошлар узра кўтаришган. Қолаверса, 5 бора финал босқичига чиқиб, ғалаба қозонолмаганлигидан ҳам Испания жамоалари ушбу мусобақада анча яхши қатнашишини билиш мумкин.
Ромелу Лукаку
Бельгиялик ушбу футболчи Европа Лигасида индивидуал рекордлар қайд этишга эришган. У мусобақа тарихидаги майдонга тушган энг ёш футболчи ҳисобланади. «Интер» форварди «Андерлехт» жамаосида тўп тепиб юрган пайтда, Загребнинг «Динамо»сига қарши учрашувда дебютини амалга оширган. Ушбу пайтада у бор йўғи 16 ёшу, 127 кунлик эди. Қолаверса, мазкур мусобақада гол киритган энг ёш футболчи ҳам айнан Лукаку ҳисобланади. Бельгиялик ўша 2009 - йилги мавсумда сафарда кечган «Аякс»га қарши учрашувда гол уришга эришган ва мусобақа тарихидаги гол урган энг ёш футболчига айланган. Ушбу пайтад Ромелу 16 ёшу, 218 кунлик эди.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади