Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Илҳомжон Мўминжонов: «Қўлга киритилган бир очко ҳам гуруҳдан чиқишимизга ёрдам берди»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги кубок ўйинига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Чунки,"Қизилқум" жамоаси олти очко билан гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаб бўлган эди. Лекин, бизда ҳам ғалаба қозониш орқали гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд эди. Дуранг натижа қайд этдик. Бугун кўплаб хавфли вазиятларни яратдик. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғидаги футболчиларимиз бу вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Қўлга киритилган бир очко ҳам гуруҳдан чиқишимизга ёрдам берди. Шунинг учун, барча мухлисларимизни кейинги босқичга чиққанимиз билан табриклаб қоламан. Энди қуръа натижаларини кутиб қоламиз. Ўйлайманки, Суперлига клубларига тушсак астойдил ҳаракат қилган ҳолда шижоатли ўйин намойиш этиб, ўзимизни яна бир бор синаб кўрамиз ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Кубок учрашувларининг биринчи ва иккинчи турида ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга туширдик. Кейинги босқичга чиқиш мажбурияти бўлганлиги учун бугунги ўйинда асосий таркиб футболчиларини майдонга туширдик. Бугунги ўйин эса Про лиганинг Самарқандда бўлиб ўтадиган 6-тур учрашувига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Гуруҳдан 4 очко билан чиққанимиз қониқарли натижа деб ўйлайман.

Раҳбарият томонидан бизга Про лигада чемпион бўлиш ва кубок мусобақаларида гуруҳдан чиқиб, юқори поғоналар учун курашишда ўзимизни синаб кўриш вазифаси қўйилган", — деди Мўминжонов.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 09:16, 01.05.2021.
Ўқилди: 2105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10385]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6301]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3788]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3619]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3552]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3256]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3012]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2249]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1993]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик