Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Ҳеч нарса ва ҳеч ким абадий эмас. Симионе "Атлетико"ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Яқин вақтлар мобайнида "Тоттенхэм" клуби мураббийк лавозимига тайинланиши мумкин бўлган номзодлар қаторида Симионе номи ҳам пайдо бўлиб бормоқда. Ушбу мураббий "Атлетико"нинг ҳақиқий юраги десак ҳам бўлаверади. Футболчилик фаолиятининг ҳам катта қисмини шу ерда ўтказган Диего, ушбу клубда узоқ вақтдан бери мураббийлик ҳам қилиб келмоқда. Футболга ўзига хос услуб олиб кирган ва ўз қарашларига эга бўлган бу шахсни ҳам Мадрид клубига боғлаб бермаган ва у бир кун келиб жамоани тарк этиши мумкин. Балки, ўша кун келгадир!

Эҳтимоллар ва ишоралар

Айни пайтда рўй бераётган жараёнга эътибор қаратадиган бўлсак, унинг "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги ёлғон ва абсурд хабарларга ўхшамаяпти. "In My Viev" нашрининг хабар беришича, "шпорлар" ҳали Симионе билан боғланмаган, аммо шундай бўлсада вазият тобора ойдинлашиб бораётгани таъкидланмоқда. Сабаби, "Тоттенхэм" айни дамда янги мураббий олиб келишга шошилаётгани йўқ. Шунингдек, Симионе ҳам мадридликлар билан янги битим борасида қарор қабул қилмади. Ким билсин балки, бу ҳолат шунчаки тасодифдир. Шундай бўлсада, бу содир бўлиши мумкин. Яна бир қизиқ жиҳат - "Тоттенхэм" клуби мухлислари айни дам "Атлетико"нинг расмий твиттер саҳифасига ўтиб турли хил баҳс-мунозаралар олиб бормоқда. Кузатишда давом этамиз, якун қайдан бўлар экан.

Симионе ва "Атлетико"

1994-1997 ва 2003-2005 йиллар оралағида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган Симионе футболчилик фаолиятидагиданда кўпроқ мураббийлик лавозимида шон-шуҳрат қозонди. Европа Лигасини ютишни ўрганиб олган ўртамиёна клуб бора-бора Европада гранд клублардан бирига айлана олди. Симионенинг ўзига хос услуби билан мадридликлар Европа Чемпионлар Лигасида ҳам ҳар сафар узоққа борди ва икки бор финалда ҳам ўйнади. Ўша финалларнинг иккисида ҳам ўз ҳамшаҳарларига қарши ўйнаган "Атлетико" рақибига қараганда мазмунли ўйин кўрсатсада, мағлуб бўлган. Биринчиси "Рамос тайм" бўлиб кетган бўлса, иккинчисида пенальтилар ўйин масаласини ҳал қилган. Симионе ва унинг жамоаси ўзининг пикка чиққан пайтларида дарҳақиқат, уларни енгиш осон эмас эди. Ишонмасангиз, "Барселона"дагилардан сўраб кўришингиз мумкин. Ла Лига ва бошқа чемпионатларда гарчи, клуб "кўк-анорранглилар"га мағлуб бўлсада, мухим паллаларда Симионенинг клубга сингдирган характери эвазига улар муваффақият қозонар эди. "Қироллик клуби"га мағлубият эса тушунса бўладиган ҳолат. "Реал" турнирнинг ҳақиқий етакчиси ва тажриба борасида ҳам улар анча устунроқ эди. Шунингдек, Мадрид клуби "Реал" ва "Барселона" Ла Лигани ўзиники қилиб олаётган бир паллада, чемпионликни ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган. 2013-2014 йилда содир бўлган ушбу воқеа шаҳсан мен учун бироз ҳайратланарли бўлган. Сабаби, шаклланиб бораётган бир клуб, катта гигантлардан ушбу совринни тортиб олган. Хуллас, "Атлетико"га шу совринларни олиб келган ҳам ва жамаони топ даражага олиб чиққан ҳам бир шаҳс - Диего Симионе.

Унинг шарофати клуб айни дам Европанинг ҳам гранд ҳам бренд жамоалари қаторида. Шу сабабли, у энг кўп маош олувчи мураббий, аммо унинг ҳам Мадриддаги ҳикояси якунланиб қолган бўлиши мумкин. Ҳикоя эмас, роман дея қолайлик. Сабаби, бу бир катта тарих ва катта асар.

Киритилди: 14:08, 01.05.2021.
Ўқилди: 4448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.