"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба ушбу мавсум охирида "Реал"га ўтади. Футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси тугайди. Алаба Испанияга кўчиб ўтишга қарор қилди.
Испания матбуоти хабарига кўра, Алаба "Реал" да ҳар мавсум учун 12 миллион евро маош олади ва бу жамоа сардори Серхио Рамос оладиган пул билан бир хил миқдорда.
Ҳозирги пайтдаги Пандемия туфайли юзага келган қийин молиявий аҳвол сабаб, журналистлар Рамос Алаба келганидан кейин "Реал"ни тарк этади деб тахмин қилишмоқда ва клуб ҳам испаниялик ҳимоячининг шартномаси борасида якуний қарорни қабул қилганича йўқ.