Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

«ПСЖ» нима учун финалга чиқа олмади. Даврон Файзиевдан таҳлил

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳақли тарзда ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи бор финалга чиқди. Гвардиола неча йиллик меҳнати самарасини кўрсатди. Финалда ютқазса ҳам ундаги иштирок тарихий натижа бўлиб қолади. Ярим финалда устун келишнинг асосий омили - тартиб интизом! Анатюра ва таваккалчиликни ноль даражага тушириш. Мураббий қўли шубҳасиз. Шунингдек, Де Брюйне, Маҳрез, Диаш, Диаш, Фоден, Гюндоган, Зинченконинг максимал даражасини керакли пайтда кўрсатгани.

"ПСЖ" балки мавсумнинг энг ёрқин футбол кўрсатган жамоасидир. Аммо фақатгина ижрочилар ҳисобига. На тактика, на ирода, на интизом. Гап фақат ярим финал ҳақида. Унгача бўлган ёрқин учрашувлар учун парижликларга раҳмат. Конкрет сабаблар, биринчи баҳснинг иккинчи таймида бирдан ортга чекиниш, Мбаппенинг жароҳати, Неймарга ўйин берилмагани, Икарди ноль даражани кўрсатгани, марказ Вераттидан ташқари даражаси юқори эмаслиги, қанот ҳимоячилари фақат ҳимоялангани ва яна кўп омиллар. Яна бир нарса, икки гал ҳам чиройли ўйинлар таассуротини ҳунук якун бузиб қўймоқда. Синдиришга ўйнаганлар чиқиб кетгани адолатдандир.

Эртага иккинчи финалчи аниқланади. Иккала вариант дерби. "Челси" чиқса — Англия дербиси. "Реал" чиқса — каллар дербиси. Ҳазил албатта. Еврокубокларнинг икки буюк рекордчи мураббийлари дербиси. Танланг.

Эртанги имкониятлар ҳақида эса насиб қилса кун давомида гаплашамиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 06:13, 05.05.2021.
Ўқилди: 10723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11111]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6907]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4307]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3960]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3868]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3606]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3157]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2588]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2387]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2156]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик