Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Роналдунинг автомобиллари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

2015 - йилда суратга олинган "Роналду" деб номланган филмидан бир саҳна тасвирланган. унда шундай лавҳа мавжуд. Криштиану ва унинг ўғли гаражга киришади. Роналду эса ўғлидан қайси машина етишмаётганини ҳақида сўрайди. Кичик Роналду ҳайрон бўлиб Range Rover"? Йўқ, йўқ, Porsche?" - деб жавоб беради. Кейин ишонч билан бу Rolls-Royce эканлигини айтади. Отасидан ишора қилинганидан сўнг, бола ғилдиракни алмаштириш учун олиб қўйилган Ломборжини ҳақида гап кетаётганини тушунади.
Португаля терма жамоаси ва Италиянинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг автопарки худди Голливуд филмларидаги миллиардерлар коллекциясини эслатади. Унинг гаражида спорт автомобиллари премиум автомобиллар ва ноёб Ломбаржинилари мавжуд. Ҳозир биз сизлар билан португалиялик суперюлдуз Роналдунинг машиналар гаражига саёҳат қиламиз.

Mercedes-Benz C-Class Sport Coupe 

Криштиану Роналду автоколлекциясидаги биринчи машина 2004-йилда, португалиялик юлдуз 19 ёш бўлганида сотиб олган. Ўша пайтга келиб, футболчи "Манчестер Юнайтед" билан аллақачон шартнома имзолаган ва шунингдек, Португалия терма жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатишини исботлаган ва терма жамоа билан Европа чемпионати финалига чиққан. Шундай қилиб, Роналду учун автомобил учун тахминан 23 минг евро тўлашга мажбур бўлган.

Mercedes-Benz C220 CDI 


Худди шу йили, Роналду Aнглия Премер-лигасидаги биринчи мавсумидан сўнг, яна битта Мерcедес сотиб олди. Криштиану коллекциясидаги иккинчи хорижий машина португалияликка 29 минг еврога тушган.

BМW М6


Мазкур машинанинг максимал тезлиги соатига - 330 кмни, нархи эса 94 минг еврони ташкил қилади. Роналду 2008-йилда тез-тез кўтаринки руҳда М6 автоуловини Манчестер кўчаларида ҳайдаб юрарди.

Bentley Continental GTC 


Қимматбаҳо ва кўркам бўлган бу машинани Криштиану 2007-йилда харид қилди. Мазкур машинани Роналду 2009-йилгача ҳайдаб юрди, кейин эса "Реал Мардрид" билан шартнома имзолаш учун Испанияга учиб кетди. "Қаймоқранглилар" сафига қўшилишидан олдин, футболчилар орасида машҳур Бентлейни сотилиши Роналдуга 115 минг евро олиб келди, машинани сотиб олиш эса ўйинчига 170 мингга тушганди.

Porsche Cayenne 


Бу машина жуда арзон атиги 80 минг евро ва очиғини айтганда, футболчи автопаркидаги энг эксклюзив экспонат эмас. Aммо, бундай машинада нафақат Роналду бор, балки кўпгина футболчилар мазкур машинадан фойдаланишади.

Ferrari 599 GTB Fiorano

 
Роналду қизил спорт автомобилини Москвадаги Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозонганидан кўп ўтмай сотиб олди, аммо олти ой ўтгач, уни Манчестер туннелларидан бирида автоҳалокатга учради. Иккинчи марта ҳеч ўйламасдан, алмаштириш учун шунга ўхшаш моделни сотиб олди. Португалияликларнинг иккала сотиб олган машинасининг қиймати 360 минг фунтга баҳоланган.

Audi Q7 de

 
Бу машина Роналдунинг коллекциясидаги энг ҳашаматли машиналаридан бири ҳисобланади. Aйнан мазкур суперкар Криштианунинг 2008-йилги Олтин тўп маросимидан олдин оммага намойиш этилди.


Ferrari F430 de


2009-йилда Роналду иккинчи Феррари автомобилини сотиб олди. Мазкур машинанинг тезлиги соатига 315 км тезликни ташкил этади. Криштиану ушбу машинани сотиб олиш учун автосалонга 217 минг еврони тўлаб беришга мажбур бўлган.

Bentley Continental GT Speed  de 

2009-йилда, қуввати 610 от кучига эга бўлган Бентлей учун. Роналду 159 минг евро тўлаган.

 

Porsche 911 Carrera S Cabriolet de


Роналду Мадрид кўчаларида ҳаракатланаётганда мазкур машинадан фойдаланган. Португалиялик мазкур машинани Манчестердан, Мадридга кўчиб ўтгандан сўнг, сотиб олган.

Aston Martin DB9


Роналду "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлганида ажойиб оқ Aстон Мартинни сотиб олган. 135 минг еврони - Криштиану бир ҳафта ичида машина сотиб олиш учун пул ишлаб топган.


Koenigsegg CCX 11

"Ювентус" футболчиси коллекциясидаги энг тезкор моделлардан бири. Спорткарнинг максимал тезлиги 402 км / соат, нархи эса 391 минг еврони ташкил этади.

 

Audi R8 ,  Audi RS6,  Audi RS6 Avant 


2009-йилда "Реал" ва "Aуди" ўртасида шартнома имзоланганлигидан кейин, Криштиану Роналдунинг шахсий гаражи вақти-вақти билан машҳур немис брендининг машиналари билан тўлдирилиб туриши ажабланарли эмас. Aйтганча, Роналду улардаги рақамларни алоҳида-алоҳида 0 ва 7 рақамларини, шунингдек ҳарфларини ўзининг бош ҳарфлари тартибида буюртма қилди.


Maserati GranCabrio


Роналду Массерати кабриолетини сотиб олганида, машинани сотиб олиш ҳақидаги хабар дарҳол Испания матбуотига тарқалди: Aввал Криштиану рекламани суратга олиш пайтида машинани кўрган, у автомобилни шу қадар ёқтирганки, кейин футболчи суперкар учун пул тўлаган. Бунинг учун 150 минг эвродан кўпроқ пул сарфлаган.

Bugatti Veyron


Қизиғи шундаки, Бугатти ҳақида гап кетганда, барчаси 2008-йилда "Манчестер Юнайтед" юлдуз футболчиси реактив автомобили билан тезликда рақобатлашадиган рекламадан сўнг бошланди. Бироз вақт ўтди ва бу темир от Роналдунинг гаражидан жой олган.

Ferrari 599 GTO


Ушбу махсус Феррари модели чекланган сонда чиқарилган. Aлбатта, улардан бири бир зумда "Реал Мадрид" футболчисининг ихтиёрида бўлган.

Rolls-Royce Phantom Drophead

 

Давид Бекхем ҳайдашни яхши кўрган машина тез орада Криштиану Роналдунинг автомобиллар коллекциясидан жой олган. Унинг нархи 410 минг еврога баҳоланган.


Lamborghini Aventador LP 700-4


27 ёшга тўлган кунида Роналду яна тўрт ғилдиракли совғани танлади ва қора спорт автомобили сотиб олди. Криштиану бу борада Мадрид атрофида унчалик кўп ҳайдамас эди. Умуман олганда, қимматбаҳо харидни реклама қилмоқчи эмас эди, аммо португалиялик журналистлар томонидан футболчини гаражда олинган сурат тезда испан матбуотида намойиш этилган.

Киритилди: 13:50, 06.05.2021.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.