"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Марез Чемпионлар Лигасида ушбу ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
30 ёшли футболчи ПСЖга қарши ўйинда дубл қайд этди ва "шаҳарликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди.
Бу унвон учун Марез ўз жамоадоши Рубен Диас ва "Челси футболчилари Нголо Канте ва Кай Ҳавертз билан рақобат олиб борган эди.