"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Мадрид клубини тарк этишга яқин турибди. Француз мутахассиси жамоанинг ушбу мавсумдаги натижаларидан мамнун эмас. Италия матбуотининг ёзишича, Зидан аллақачон ўзи учун янги иш жойини топган.
Журналистларнинг фикрича, Зидан келаси мавсумда Туриннинг "Ювентус" клубини бошқариши мумкин. Турин клубининг амалдаги устози Андреа Пирло эса истеъфога чиқиши кутилмоқда.
Зиданда Франция терма жамоаси мураббийи бўлиш имконияти бор. Жамоанинг амалдаги устози Дидье Дешам Евро-2020дан сўнг терма жамоани тарк этади.