Кириш Регистрация

ЕЧЛ тарихидаги дахшатли дерби финаллари

Баҳо:
+ | -

“Челси” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашувдан сўнг (2:0), ЕЧЛ финали икки Англия клублари ўртасида ўтадиган бўлди. Бунга қадар етти маротаба бир мамлакат клублари финалда тўқнаш келган.

“Реал Мадрид” 3:0 “Валенсия”

2000 йил 24 апрель УEФА Чемпионлар Лигаси финали Францияда Сен-Денидаги “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтди. ЕЧЛ ғолибини аниқлаш учун финалда Испаниянинг “Реал” ва “Валенсия” жамоалари кураш олиб боришди. Ушбу учрашув Чемпионлар Лигаси ёки Европа лигасида биринчи марта бир мамлакатнинг иккита клуби финалда тўқнаш келгани билан тарихда қолди.

Учрашувда Фернандо Мориентес боши билан дарвозани ишғол қилди ва ажойиб Стив Макманаман волейси “Реал” ни 2: 0 ҳисобида олдинга олиб чиқди, шундан сўнг, Раул учинчи голни киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган эди.

Ўшанда “Валенсия” бош мураббийи Эктор Купер, “Реал” бош мураббийи эса Висенте дель Боске эди. Испанияда “Депортиво” чемпион бўлган, “Валенсия” бронза медалларига эга чиққан бўлса, “Реал” 5-ўрин билан кифояланган.

“Милан” 0:0 “Ювентус” (пеналтилар сериясида 3:2)

2003 йил 28 май куни УEФА Чемпионлар Лигаси финалида Италиянинг икки жамоаси рақиб бўлишди: “Ювентус” ва “Милан”. Учрашув манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди ва тарихга кирди, чунки финалда Италиянинг иккита клуби биринчи марта ўзаро тўқнаш келишди.

Бундан ташқари, бу уч йил олдин УEФА Чемпионлар Лигаси финалидан кейинги иккинчи миллий финал бўлди. Ўйин қўшимча вақти 0:0 ҳисобида тугаганидан сўнг, “Милан” пеналтилар сериясида ғалаба қозонди. Бу натижа “Россонерилар”га Еврокубоклардаги олтинчи муваффақиятини тақдим этди.

“Манчестер Юнайтед” 1:1 “Челси” (пеналтилар серисида 6:5)

2008 йил 21 май куни бўлиб ўтган УEФА Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ўзаро рақиб бўлишди ва бу мусобақа тарихидаги биринчи Англия клублари финалига айланди. Бу битта мамлакатнинг иккита клуби финалга учинчи бор чиқиши эди.

Ушбу ўйин Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Лужники” ўйингоҳида бўлиб ўтган ва шу сабабли турнир тарихидаги энг шарқий финал бўлди.

Учрашув 1: 1 ҳисобида якунлангач, “Манчестер Юнайтед” пеналтилар сериясида 6:5 ҳисобида устун келди.

26-дақиқада Уесс Брауннинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду боши билан “Челси” дарвозасини ишғол қилди, аммо танаффусга оз вақт қолганида Френк Лемпард ҳисобни тенглаштирди. “Челси” футболчиси Дидье Дрогба ўйин сўнгида Неманя Видичга тарсаки туширгани учун майдондан четлатилди.

Пеналтилар сериясида Роналду “Манчестер Юнайтед” нинг учинчи зарбасини йўллаган, бироқ Петр Чех вазиятни бартараф этган. Вазият Жон Террига “Челси” учун чемпионликни қўлга киритиш имкониятини берди, фақат у сирғалиб дарвоза устунини нишонги олди. Кейин Эдвин ван дер Сар Николья Анелканинг зарбасини қайтариб қолди ва “Манчестер Юнайтед” учинчи еврокубок унвонини қўлга киритди

“Бавария” 2:1 “Боруссия”

Ўйин 2013 йил 25-май, шанба куни Англиянинг Лондон шаҳридаги “Уембли” стадионида Германия Бундеслигаси жамоалари “Боруссия Дортмунд” ва “Бавария” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Германия чемпионлар лигасининг биринчи финалида “Бавария” Марио Манджукич ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Арьен Роббеннинг голлари билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дортмундликлар сафидаги ягона голни Илкай Гюндоган пеналтидан Нойер дарвозасига киритган эди.

“Реал Мадрид” 4:1 “Атлетико Мадрид” (қ.в)

2014 йил 24 май, шанба куни Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги “Эстадио да Луж” стадионида Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Атлетико Мадрид” жамоалари ўртасида ЕЧЛнинг финал ўйини бўлиб ўтди. Бунга қадар, айнан бир шаҳарнинг икки клуби мусобақа финалида иштирок этмаганди. “Реал Мадрид” қўшимча вақтдан кейин 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Реал Мадрид” 1:1 “Атлетико Мадрид” (пеналтилар сериясида 5:3)

 

Бу ўйин Италиянинг Милан шаҳридаги Сан-Сиро стадионида 2016 йил 28 майда Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди, 2014 финалининг такрори. Мусобақа тарихида иккинчи маротаба бир шаҳар вакиллари финалда тўқнаш келди. Серхио Рамоснинг голига Янник Карраско жавоб берган ва учрашув пеналтилар сериясига қадар етиб борган.

“Реал Мадрид” пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақадаги 11-унвонини қўлга киритиб, ўз рекордини янгилади

“Ливерпуль” 2:0 “Тоттенхэм”

2019 йил 1 июнь куни Мадрид шаҳридаги “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтган ЕЧЛ финал учрашувида Англия жамоалари “Ливерпуль” ва дебют финалчи “Тоттенхэм” ўзаро туқнаш келди. 2013 йилдан бери камида битта Испания жамоаси иштирок этмаган, шунингдек, Чемпионлар Лигасининг видео ассистент рефери (ВАР) тизимидан фойдаланилган биринчи финали бўлди.

“Манчестер Сити” – “Челси”

Ўйин Истанбулдаги “Отатурк Олимпия стадиони”да 2021 йил 29 майда бўлиб ўтади. Аслида Истанбул шаҳри 2020 йилги финалга мезбонлик қилиши керак эди. Пандемия сабабли жорий мавсумга қолдирилган эди.

“Манчестер Сити” ва “Челси” Англия кубоги ярим финалида ўзаро тўқнаш келишди ва унда “Аристократлар” Ҳаким Зиешнинг голи эвазига “Шаҳарликлар”ни мағлуб этди.

АПЛ доирасида Биринчи даврада “Сити” 3:1 ҳисобида устун келган. 8 май куни чемпионлик ўйини бўлиб ўтади. Манчестерликлар ғалаба қозонишса, чемпионлик масаласини ҳал этишади.

Тайёр туринг: Испан ва немис футболи тўқнашуви Англия жамоалари талқинида.

Киритилди: 23:38, 07.05.2021.
Ўқилди: 7239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.