Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Футболчи ва оила: Гўзал муҳаббат қиссаси

Баҳо:
+ | -

Чиройли голлар уришни қойиллатадиган "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес гўзал севги қиссаси билан ҳам бемалол мақтаниши мумкин. Диққат қилинг, аргентиналик футболчи турмуш ўртоғи билан 8 ёшида дўстлашган, кейинчалик бу кучли муҳаббатга айланди. Эндиликда ёшлигидан Леандро атрофида парвона бўлган нозанин Камила ҳамхонасининг фаолияти ва трансферларига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Қуйидаги мақола шу муҳаббат ҳақида.

Агар Леандро Паредеснинг "Инстаграм" тармоғидаги саҳифасига кирсангиз, унинг рафиқаси Камила Галантени нақадар яхши кўришини дарҳол тушунасиз. Бинобарин, футболчининг аксарият постлари оиласи ва унинг бекасига бағишланган. Умуман, Леандро шунчаки, бир умрлик муҳаббатини еру-кўкка ишонмайди. Чиройли севги тарихи жуфтликнинг болалик йилларидан буён давом этмоқда. Аниқроқ айтсак, бўлажак футболчи Камила билан танишган вақт атиги 8 ёшли болакай эди. Ўшанда қиз 10 ёшда бўлган. Қисқаси, оила хўжайини унинг бекасидан 2 ёш кичик. Леандро Паредес ўшанда "Бока Хуниорс" академиясида таҳсил оларди. Камиланинг укаси - Родриго айнан Леандро шуғулланган гуруҳда ўйнарди. Иккиси кейинчалик энг яқин дўстларга айланади ва Леандро бўлажак турмуш ўртоғи билан Родриго орқали танишади. Аргентиналик футболчи ўша беғубор болалик даврини ўзгача энтикиш билан эсга олади: "Эҳ, қандай ажиб давр... Родригони машғулотлардан олиб кетиш учун ҳар сафар Камила ҳам келарди, албатта, ота-онаси билан бирга. Мен эса ҳар доим уларнинг тезроқ келишларини кутардим. Чунки Камилани биринчи марта кўрганимдаёқ ёқтириб қўйганман".

2009 йилдан Леандрони "Бока Хуниорс"нинг асосий таркибига жалб эта бошлашади. Йигитча тахминан ўша пайт Камилага муҳаббат изҳор қилади. Мана, жуфт­лик ҳозиргача бирга. Камила ҳар доим, ҳар ерда Паредес ёнида. Аргентиналик ярим ҳимоячи 2014 йили Италия, Испания ва Нидерландия клубларидан жиддий таклифлар олди. Айтишларича, унинг аввалига камтарин "Кьево", ке­йинчалик "Рома"ни танлашида айнан Камила катта роль ўйнаган. "Европага кўчиб ўтиш масаласида унча узоқ ўйлаганимиз йўқ. Вариантлар юзага келгач, Камила дарҳол Италияга йўл олишимиз кераклигини таъкидлади ва унинг бу танловига тўлиқ қўшилдим. Энг катта сабаб шуки, Апеннин ярим оролидаги иқлим Аргентина об-ҳавосига ўхшаш. Нега айнан "Кьево"? Чунки бу клуб ўйин услуби бўйича "Бока Хуниорс"га яқин", - дея ўз танловига изоҳ берганди Паредес 2014 йили. Жуфтлик Верона сафари арафасида қизчали бўлди. Умуман, ёш эр-хотин бу шаҳарда атиги ярим йил яшагач, улар учун Рим ҳаёти бошланди. Орадан 3 йил ўтгач, Паредеслар оиласи Жованни исмли ўғил бола ҳисобига кенгайди. Леандро қаерда ўйнамасин, оиласи у билан бирга. Дейлик, ярим ҳимоячи Италиядаги фаолиятидан кейин Россия футболига юзланди, албатта, Камила билан бирга. Айни пайт эса, жуфтлик Франция пойтахтида ҳам бирга.

Леандронинг онаси Мариам Бенитес яқинда ўғлининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида катта интервью берди ва унинг турмуши, бир умрлик муҳаббатига ҳам алоҳида тўхталди. Ўша суҳбат давомида Камилага нисбатан айтилган асосий фикрлар:

1. Футболчи айнан рафиқаси талаби билан "ПСЖ" сафини тўлдиришга қарор қилган. Чунончи, Камила болалигидан Франция, айниқса, Парижга бошқача қарайди.

2. Паредеснинг бадани турли татуировкалар билан тўла. Аммо энг кўзга кўринган жой - бўйин қисмига чизилган сурат Камила хонимга бағишланган. Леандро буни 15 ёшида чиздирган, албатта, онаси рухсати билан. "Ҳа, шахсан ўзим ўғлимнинг маҳбубаси шарафига татуировка бостиришига рухсат берганман. Чунки унинг Камилага нисбатан туйғуси нақадар кучли эканлигини яхши билардим. Умуман, ўша вақтдаёқ бу қиз бўлажак набираларимнинг бўлажак онаси эканлигини тушунгандим" - бу Мариам Бенитес хонимнинг изоҳи.

3. Камила бутун Паредеслар оиласи меҳрини қозонган. Аргентинадан қариндошлар Парижда келишса, уларни айнан Камила шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқади. Дейлик, Леандронинг онаси яқинда ҳам Парижда меҳмон бўлди ва Камила у ҳамда фарзандларини Диснейлендга олиб борди. Леандро эса, "ПСЖ" сафига қўшилганидан кейин ҳам ўз оиласига алоҳида тўхталганди: "Шахсий ҳаётимда ҳаммаси яхши. Ишончим комил, Париж нафақат ҳамхонам, балки фарзандларимга ҳам ёқади. Турмуш ўртоғим-ку ҳозир ўзини қўяга жой тополмаяпти, у ҳаммасидан роса мамнун. Биламан, Камила мен билан ҳамиша бирга ва ҳар жабҳада охиригача қўллаб-қувватлайди. Ҳаётда барчадан ҳам айнан уни кўпроқ яхши кўраман".


Айтганча...
Леандро Паредес яқинда машғулотлар жараёнида ақлга сиғмас "трюк" кўрсатди - дарвозага унинг ортидан товони билан зарба берди ва тўп "телбавор" траектория ҳосил қилиб, тўрга тушди. Очиғи, фантастика! Ўзи аргентиналик ярим ҳимоячи "рабона" усулида зарба йўллаш ҳадисини яхши ўзлаштирган. Дейлик, у "Зенит" учун худди шундай усулда гол урганди. Бу "ҳунар"ни "ПСЖ" ўйинида ҳам такрорлашга улгурди. Умуман олганда, Паредес жорий мавсум Париж грандининг асосий ўйинчилари қаторига қўшилди. Ҳар ҳолда, жами 31та ўйинда қатнашди, жумладан, Чемпионлар Лигаси доирасидаги 7та баҳсда майдонга тушди. Айниқса, бош мураббий лавозимида Мауриcио Почеттино иш бошлаганидан кейин Леандро қўшимча имконият ҳосил қилди. "Почеттино туфайли кўп нарса ўзгарди. Олдин ишламаган баъзи жиҳатлар қайта ҳаракатга тушди. Асосийси, ҳамма руҳий томондан далдага эҳтиёж сезаётганди", - дея изоҳлайди Леандро фаолиятидаги ўзгаришни.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 10.05.2021.
Ўқилди: 4674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.