ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппени шартномасини узайтирмаса, унинг ўрнини ким эгаллашини борасида бир қарорга келди, дея хабар беради "The Mirror" нашри.
Парижликлар мазкур ҳолатда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Шунингдек, айрим хабарларга кўра мисрлик вингерга "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жорий мавсумда Салаҳ Премер-лигада 34та ўйин ўтказиб, 20та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилди.