Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виктор Жалилов: “Ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Виктор Жалилов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.  

— Биринчи навбатда, барча мухлисларни, шу ерга йиғилганларни Рамазон ҳайити билан табриклайман. Бугун футболчилар наманганлик мухлисларга яхши совға ҳозирлашди. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўйинлари унчалик қовушмади. Боиси, ўзингизга маълум, Суперлига доирасидаги ўйинларда ҳали Наманганда ғалаба қозонолмагандик. Албатта, ушбу омил ҳам футболчиларда руҳий камчиликларни юзага келтирганди. Аммо Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи доирасидаги барча ўйинларда зафар қучдик, ўтган турда “Қизилқум” билан бўлган баҳсда йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этишди ва дурангга эришдик. Иккинчи бўлимда, ниҳоят,  жамоа узоқ кутилган ўйинни намойиш этиб, зафар қучишга муваффақ бўлди.

— “Навбаҳор” бугунги ўйинда футболчилар, аниқроғи, Иван Соловьёв ва Славиша Стояновичнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига ғалаба қозонди. Жамоавий ўйин намойиш этишга нима етишмаяпти? Кейинги турда “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинда жамоа ўйин услубида ўзгаришлар юз берадими?

— Ҳозир биз таркибни шакллантиряпмиз. Ўтган йили “Навбаҳор”да ўйнаган кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўринларига эса янги ўйинчилар келишди. Барибир, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари учун вақт керак. Уларнинг жамоа ўйинига мослашишлари маълум муддатни талаб этади. Шунингдек, айрим футболчиларга жароҳатлар панд беряпти. Шунингдек, мослашиш жараёни биз хоҳлагандек кечмаяпти. Асосийси, шогирдларим берилган кўрсатмаларга аста-секин мослашиб боришмоқда. Индивидуал ўйин бобида муаммо йўқ, жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эса ҳали қиладиган ишлар бор.

“Бунёдкор” билан бўладиган учрашув борасида ҳали гапиришга эрта. Олдин бу ўйинни муҳокама қилиб олайликчи, у ёғи бир гап бўлар.

— “Навбаҳор” жорий мавсумда медаллар учун кураш олиб боришга қодирми? Бу борадаги имкониятни қандай баҳолайсиз?

— Ўйлашимча, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Уларнинг ёрдамида эса жиддий мақсадларни кўзлашимиз мумкин. Асосийси, таркиб ўзаги шаклланган. Сизга АПЛ ва Ла-Лига мисолида келтирадиган бўлсам, “Манчестер Сити” 8 та турдан сўнг, пешқадамдан 8 очко ортда эди. Ҳозир эса 2-ўриндаги жамоадан 10 очко олдинда. “Атлетико” ҳам мавсумнинг илк турларида пешқадамдан 11 очко ортда эди. Айни пайтда эса турнир жадвалини бошқариб турибди. Бунга ушбу жамоалар барқарор ўйин намойиш этиш эвазига эришишди.

Ҳозир ҳамма жамоалар ҳам барқарор ўйин намойиш эта олишмаяпти. Бунга эса пандемия ҳам ўз таъсирини ўтказди. “Навбаҳор” ҳам секин-аста ўз ўйинини шакллантириб боряпти. Охирги марта ўз майдонимиздаги ўйинда “Пахтакор”га имкониятни бой бергандик. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич доирасидаги барча баҳсларда ғалаба қозондик, Суперлиганинг “Турон” (0:0) ва “Қизилқум” (1:1) жамоаларига қарши кечган ўйинларида дурангга эришдик. Қисқасини айтганда, ўйинимизнинг янада яхшиланиши ва ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман.

— Ўтган мавсумда “Андижон”да ўйнаган Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авилов бу йил “Навбаҳор” таркибига қўшилишди. Мираҳматов айрим ўйинларда захирадан бўлса-да, майдонга тушди. Аммо Авилов негадир жорий мавсумда ҳали таркибда кўриниш бермади. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Хушнуд Авиловнинг жароҳати бор, у даволаняпти. Авилов  ўз шифокори билан даволанмоқчилигини билдирди. Шунинг учун таркибда кўриниш бермаяпти.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:31, 13.05.2021.
Ўқилди: 1708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.