Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўлмас иқтибослар - 4

Баҳо:
+3 | -

Менга ажойиб характерга эга бўлган гўзал футболчи керак эмас. Мен бу фазилатларни фарзандларимда кўришни истайман. Менга тўпни дарвоза тўрига кирита оладигани керак. (Жозе Моуриньо)

Тўп юмалоқ, ўйин тўқсон дақиқа давом этади. Бошқа гапларнинг ҳаммаси – назария” (Зепп Хербергер)

Тўп бизда экан, улар гол ура олишмайди (Йоҳан Круифф)

Зўр футболчи бир пайтнинг ўзида тўпни, ўзининг ўн нафар шеригини, рақибнинг барча футболчисини, дарвозани, яна трибунанинг еттинчи қаторида ўтирган гўзал қизни ҳам кўриб туриши керак (Эрик Кантона)

Биз Идзагининг уч юзинчи голига алоҳида тайёргарлик кўрмоқчи эдик, лекин улгурмай қолдик (Карло Анчелотти)

Биз “Тоттенҳэм”га биринчи таймдан кейин 0:3 ҳисобида ютқазиб турган эдик. Дерек Фазакерлининг олдига бордим ва сўрадим: “шу яқин атрофда меҳнат биржаси борми?” (Кевин Киган)

Англияда футболчилар бир бирларини ўпмайдилар. Мадридда эса бу анъанага айланган. Терма жамоа сафида ўйинлардан бирида менинг ўрнимга Аарон Леннон тушаётганди. Мен унинг олдига бордим ва ўпишга чоғландим. Яхшиям, дарров эсимга тушди ва ўзимни тўхтатиб қолдим (Девид Бекхэм)

Мен уларга сабрли бўлишларини сўрагандим. Лекин бунчалик эмас-да, энди. (Свен Горан Эрикссон, ўйиннинг сўнгги сониясида Бекҳэм жаримадан гол уриб, Англия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганди)

Агар гап шунга келган экан, ҳисобласак, Моуриньонинг ҳар бир совринига мен ўзимнинг бешта совринимни қўя оламан (Паоло Малдини)

Фергюсон – бу “Юнайтед. Ишонмасанглар, пичоқ билан уни кесинглар, қизил қон оқади (Алан Брэзил)

Менга тўпни беринглар, барча муаммоларингни ҳал қиламан (Ромарио)

Мен “Мидллесбро”дан кетдим. Сабаби мавсум охирида кўп ўйинларда майдонга тушмадим. Мавсум бошида ҳам кўп ўйинларда ўйнамагандим. Мавсум ўртасида ҳам шунақа бўлганди (Пол Гаскойн)

Манба: "Стадион" газетаси
Киритилди: 16:52, 25.01.2012.
Ўқилди: 19672 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.