Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Бир неча йил один Манчестер клуби учун истиқболли трансфер амалга ошмаган

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» ҳимоячиси Дайо Упамекано бир неча йил олдин «Манчестер Юнайтед»да қўним топиши мумкинлигини айтди.

«Мен жуда ёш эдим ва шартнома имзолашни орзу қилардим. «Манчестер Юнайтед»! Бу клуб номи жуда кўп нарсани англатар эди, аммо мен атиги 17 ёшда эдим. Ота-оналар энг яхши маслаҳатгўйлар ҳисобланишади.

Улар менга шошилиш керак эмаслигини айтишди. Биз бу борада узоқ вақт муҳокама қилдик ва ҳозирча бундай кескин ўзгаришларни амалга оширишнинг вақти эмас деган қарорга келдик», - дея Упамеканонинг сўзларини келтиради Athletic.

22 ёшли француз ёзда «Бавария» футболчисига айланади, Упамеканонинг трансфери Мюнхен клубига 42,5 миллион еврога тушади.

Жорий мавсумда ҳимоячи «РБ Лейпциг» таркибида 38 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Манба: The Athletic
Киритилди: 10:58, 14.05.2021.
Ўқилди: 3737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.