Кўҳна қитъанинг 650 та энг йирик футбол клубининг зарари йиғиндиси 2 миллиард АҚШ долларидан ҳам ошиб кетган, дея хабар беради Associated Press. Яна хабар берилишича, клубларнинг 360 таси 2010 молия йилида мутлақо зарар билан чиққанини баён этишган.
Европа клубларининг қарзлари йиғиндиси эса 11 миллиард доллардан ошган. УЕФА томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, 2009 йилга нисбатан жамоаларнинг зарари 500 миллион долларга ўсган. Буларнинг барчси 2010 йилда клубларнинг фойдаси 6,6 фоизга ўсгани фонида юз бермоқда.
Европа кубокларида қатнашган клубларнинг 65 фоизи молия йилини зарар билан якунлашган. Йилига 65 миллион доллардан кўпроқ маблағ ишлаб топган жамоаларнинг тўртдан уч қисми зарарга ишлашган.