Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Суперлига. «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви 18 май куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 30 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 9 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 14 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 48-35, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 34 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 49 тани ташкил этади.



Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:

14.03.2020 Қўқон-1912 - Сўғдиёна  - 2:1
30.07.2019 Қўқон-1912 - Сўғдиёна  - 1:2
25.11.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна  - 0:0
29.07.2018 Қўқон-1912 - Сўғдиёна  - 2:1
20.06.2017 Қўқон-1912 - Сўғдиёна  - 3:2

Ҳакамлар. Қўқонга VAR келади
18 май куни Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувини ФИФА хаками Ильгиз Танташев бошқариб борадиган бўлди. Шунингдек 9-турга келиб Қўқонга VAR тизими ҳам келади.

"Сўғдиёна" жамоасини ҳали суперлигада мағлуб бўлмаганини ҳисобга олсак , Қўқондаги ўйин муросасиз ўтишини тахмин қилиш қийин эмас.

Coca-Cola Суперлига. 9-тур
18 май, сешанба
ҚЎҚОН-1912 – СЎҒДИЁНА
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Элёр Турсунов
Назоратчи: Валентин Коваленко
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Александр Сидоров
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" - “Сўғдиёна” учрашуви эртага, сешанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:30 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 9-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги "2-БЎСМ” стадионида соат 17:00 да бошланади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:57, 17.05.2021.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.