Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бундеслигада ҳаммаси деярли ҳал бўлиб улгурди. "Абадий" рекордлар янгиланди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Германияда омон қолиш учун курашда энг муҳим иккита учрашув бўлиб ўтди ва Лигани тарк этиши мумкин бўлган клублар деярли аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, дам олиш кунлари охирида Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари аниқланди.

Левандовски Мюллернинг «абадий» рекордини такрорлади

«Бавария» чемпионлик масаласини ўтган ҳафта ҳал қилди, аммо Роберт Левандовски учун мавсум тугамади. «Фрайбург»га қарши ўйинда у мавсумдаги 40-голини урди ва ушбу кўрсаткич бўйича буюк Герд Мюллерга етиб келди. Гол урилгандан сўнг дарҳол «Бавария» футболчилари Левандовски учун табрик йўлагини ташкил қилишди. Афтидан «абадий» кўринадиган Герд Мюллер рекордини янгилаш учун Роберт «Аугсбург» дарвозасига гол уриши керак. Катта эҳтимол билан Левандовски Мюллер эришган ютуқни ортда қолдиради. Ўйиннинг ўзи 2: 2 ҳисоби билан якунланди.

"Айнтрахт" ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум қолди 

Айнтрахт «Шалке»га ташриф буюрган ва уч очкони осонлик билан қўлга киритиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Клез-Ян Хунтелаар ҳисобни очди. Бундан ташқари, Бленди Идризи, Флориан Флик ва Метю Хопе мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида эса Андре Силва дубл қайд этди, аммо бу дуранг учун ҳам ёрдам бермади. Якуний ҳисоб 4: 3.

«Боруссия» Чемпионлар Лигаси масаласини ҳал қилди

"Айнтрахт"нинг натижасини аллақачон билган Дортмунднинг «Боруссия»си «Майнс»ни мағлуб этиши керак эди, бу энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди. "Асаларилар" Рафаель Геррейро, Марко Ройс ва Юлиан Брандтнинг голлари туфайли хотиржамлик билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Майнс" бунга фақат Робин Квайсоннинг голи билан жавоб қайтарди. «Боруссия» учун бу жуда қийин мавсум эди, аммо жамоа учун мавсум яхши якунланиш арафасида. Улар Германия кубогини ютишди ва Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритишди.

"Лейпциг"да ишлар яхши эмас

«Лейпциг» мавсум охирида ёмон ўйнади ва Германия кубоги финалида ютқазди. Эҳтимол, сўнгги муваффақиятсизликлар Юлиан Нагельсманнинг мавсум охирида «Бавария»га кетиши билан боғлиқдир. «Лейпциг» ва "Вольфсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс эса 2:2 ҳисоби билан якунланди. Шундай қилиб, «Волфсбург» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Оливер Гласнер жамоаси жуда яхши мавсумни ўтказди ва кучли тўртликдан жой олди. «Айнтрахт» футболчилари Чемпионлар Лигасидаги жойни қўлдан бой берганида ўзлари айбдор.

«Байер» Европа Лигасига йўл олди ва тўртта клуб ушбу Лига учун курашади

«Байер» мавсумнинг иккинчи ярмида муваффақиятсизликка учради ва фақат Европа Лигаси учун курашди. "Унион"га қарши ўйинда Ҳаннес Волф жамоаси мағлуб бўлмаслиги керак эди. Ўйинда Флориан Виртз ҳисобни очди ва иккинчи бўлимда «Унион» ҳужумчиси Йоэль Похьянпало ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Финляндиялик ҳужумчи мавсум охирида ишончли ўйинлар кўрсата бошлади. Менхенгладбахнинг «Боруссия»си, «Штутгарт» ва «Фрайбург» ҳам учинчи еврокубок учун кураш олиб боради. "Боруссия М" ва «Штутгарт» ўртасидаги ўзаро учрашув 2: 1 ҳисобида "Штутгарт" клубининг фойдасига ҳал бўлди. Тўрт жамоа ўртасида атиги икки очко фарқ бор.

"Чиқиш эшиги" олдида турган жамоалар

"Кёльн", "Вердер" ва "Арминия" жамоалари эса Лигада қолиш учун курашади ва фақат улардан бири турнирда қолади. "Шалке 04" эса Бундеслигани тарк этиш масаласини анча олдин ҳал қилиб бўлган.

Киритилди: 16:37, 17.05.2021.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик