Матанинг 62-дақиқада киритган голи «кўклар»га «Куинз Парк Рейнжерс» майдонида ғалаба келтириб, «Челси»нинг 1/8 финалга чиқишига сабаб бўлган бўлса, «Ливерпул»нинг шундай йулланмани киритишида муҳим роль ўйнаган голига дарвозабони Рейна ассистентлик қилди.
Агар «Энфилд»даги ўйин 1:1 ҳисобида тугуганда, «Олд Траффорд»да жавоб учрашуви ўтказиларди. Бунга майдондаги «МЮ» ўйинчилари ва фанатларидан бўлак ҳеч ким рози эмасди.
Иккинчи бўлимда Кенни Далглиш томонидан ақлли алмаштиришлар қилингани ўйин тизгинини мезбонлар қўлига ўтказди. 88-дақиқада Рейна ўз майдончаси чизиғи устидан тўпни ўйинга кирита туриб Дирк Куйтни жуда қулай позицияга чиқариб қўйди ва нидерландиялик ўйинчи Де Хэа қўриқлаётган дарвозани нишонга олишда адашмади – ва «Ливерпул»ни нимчорак финалга олиб чиқди!
Айтиш мумкинки, Чемпионлик пойгасидан деярли чиқиб кетган, бироқ ўтган бир ҳафта ичида ана пойгада бири иккинчисини таъқиб қилаётган Манчестер клубларининг ҳар иккисининг «терисини шилган» «Ливерпуль» бу йил иккала кубокка эга чиқиши мумкин. «Карлинг кап»да у аллақачон финалда.
Англия кубоги. 1/16 финал.
КУИНЗ ПАРК РЕЙНЖЕРС – ЧЕЛСИ 0:1 (0:0)
Гол: Мата (62)
ЛИВЕРПУЛЬ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 2:1 (1:1)
Голлар: Аггер (22), Кукйт (88) – Пак Чижи-Сунг (39)
Эслатиб ўтамиз, бугун Англия кубоги 1/16 финали доирасида яна 10 та, эртага эса яна 2 та ўйин бўлиб ўтади.